Latest news

09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  1 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  2 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  1 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  8 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  1

Превью. "Сўғдиёна" – "Андижон" News

Превью. "Сўғдиёна" – "Андижон"

“Сўғдиёна” ва “Андижон” олий лигада жами 34 бора тўқнаш келган.
Натижалар мутлақо тенгликни кўрсатмоқда.

“Андижон” 13та ўйинда ғалаба қозонган. “Сўғдиёна” ҳисобида 14та ғалаба бор. Етти ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” 50, “Сўғдиёна” 51та гол урган. Жиззах клуби ўзаро учрашувларда 49, “Андижон” 46та очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйишган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабалар қуйидагича:  “Андижон” - “Сўғдиёна” 4:1,  “Сўғдиёна ” - “Андижон ” 5:0.

Ўтган йил биринчи давранинг 11-турида “Сўғдиёна” водийдан уч очко билан қайтган. Ўша баҳсда Сардор Эминов дублга эришганди. Лочин Солиевнинг учрашув сўнггида урган голи фақат ҳисобни қисқартириш учун хизмат қилганди - 1:2. “Сўғдиёна” майдонидаги учрашувда Сардор Эминовнинг голи ҳал қилувчи бўлганди – 1:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
25.10.2014 «Сўғдиёна» - «Андижон» 1:0
01.11.2011 «Сўғдиёна» - «Андижон» 1:1
09.10.2009 «Сўғдиёна» - «Андижон» 0:2
04.10.2008 «Сўғдиёна» - «Андижон» 2:3
15.04.2006 «Сўғдиёна» - «Андижон» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонида “бургутлар”га 3 бор ютқазиб қўйган. Эътиборлиси ушбу учала мағлубият сўнгги йилларда қайд этилган. Беш марта жамоалар дуранг қайд этишган. Жиззах клуби ўз уйида “Андижон”ни 9 марта таслим қилган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика