Latest news

05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  28 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  13 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  17 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  97 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  12

Превью. "Шўртан" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Шўртан" - "Сўғдиёна"

Мухтор Қурбонов бошчилигидаги "Шўртан" клуби ўз майдонида Даврон Файзиев бошчилигидаги "Сўғдиёна" клубини қабул қилади.
«ШЎРТАН» - «СЎҒДИЁНА»
22 март 2015. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

“Шўртан” ҳамда “Сўғдиёна” клублари олий лигада шу кунгача 12 бор куч синашишган. Натижалар ҳозирча тенг. Иккала жамоа 5тадан ўйинда ютишган, 2та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида кичик устунлик жиззахликлар томонида: 15:14. “Шўртан” ҳам, “Сўғдиёна” ҳам ўзаро ўйинларда 17тадан очкони қўлга киритган. Тенг натижаларга эришган бу икки жамоанинг энг йирик ҳисоблари ҳам бир хил – 2:0.

2014 йил “Шўртан” олий лигада иштирок этмаган. Шу боис бу жамоаларнинг охирги ўйини 2013 йилда бўлиб ўтган. Ўша йил Ғузордаги баҳсда Павел Соломиннинг урган голи мезбонларга ғалаба келтирган – 1:0. “Сўғдиёна” майдонида ўтган баҳсда Илёс Қурбонов, Аюбхон Нўъмонов, Сухроб Бердиев майдон эгалари сафида гол уришган. Бунга меҳмонлардан Ботир Қодирқулов бир бор жавоб берган – 3:1.  

Ғузорда ўтган барча учрашувлар:

30.03.2013  «Шўртан» - «Сўғдиёна» 1:0
20.06.2011  «Шўртан» - «Сўғдиёна» 3:2
04.04.2009  «Шўртан» - «Сўғдиёна» 2:1
04.04.2008  «Шўртан» - «Сўғдиёна» 0:2
30.09.2006  «Шўртан» - «Сўғдиёна» 0:1
27.08.2005  «Шўртан» - «Сўғдиёна» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ғузордаги 6та ўйиндан 4тасида “Шўртан”, 2тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. Яъни, Ғузорда бу жамоалар ҳозиргача умуман дуранг ўйнашмаган. Охирги учта ўйинда “Шўртан” ўз майдонида фақат ғалаба қозонган.



Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика