Latest news

17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  2 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  28 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3

Превью. "Шўртан" - "Олмалиқ" News

Превью. "Шўртан" - "Олмалиқ"

Олий лиганинг бу турида "Шўртан" ва "Олмалиқ" тўқнашуви бўлиб ўтади.

«Шўртан» (Ғузор) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
11 июнь 2016. Ғузор. "Шўртан" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Буров (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Р. Черников.

“Шўртан” ва “Олмалиқ” олий лигада 14 марта ўзаро ўйнашган. “Олмалиқ” 5та, “Шўртан” 4та ўйинда ғолиб бўлган. 5та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида кичик устунлик “Олмалиқ” томонида - 22:19. Ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” 20, “Шўртан” эса 17 очко тўплаган.

“Шўртан”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:3га тенг. “Олмалиқ”нинг энг йирик ғалабаси эса 3:0.

2015 йилда Ғузордаги ўйинда жанговор дуранг қайд этилган. Мезбонлар сафида Олим Каримов, Виктор Карпенко ва Суҳроб Бердиев, “Олмалиқ” таркибида Шавкат Саломов, Адриан Кашкавал ва Дониёр Исмоилов гол уришганди – 3:3. Олмалиқда Саламат Қутибоев ва Неманья Йованович (2та) меҳмонларни ранжитишган. Бунга Суҳроб Бердиев бир бор жавоб берган холос – 3:1.

Ғузорда бўлиб ўтган барча учрашувлар:
10.05.2015  «Шўртан» - «Олмалиқ» 3:3
11.05.2013  «Шўртан» - «Олмалиқ» 1:1
28.04.2012  «Шўртан» - «Олмалиқ» 1:1
21.08.2011  «Шўртан» - «Олмалиқ» 2:0
18.09.2010  «Шўртан» - «Олмалиқ» 5:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ғузордаги 7та ўйиннинг 3тасида “Шўртан” уч очкони ўзида олиб қолган. Тўртта баҳсда томонлар бир очкодан бўлишиб олишган.  “Олмалиқ” ўз тарихида умуман Ғузорда ғалаба қозона олмаган. Ғузордаги охирги учта учрашувда фақат дуранг қайд этилган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика