Latest news

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  3 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  32 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  1 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  47 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

Превью. "Шўртан" - "Насаф" News

Превью. "Шўртан" - "Насаф"

Қашқадарё дербисида "Шўртан" Ғузорда "Насаф"ни қабул қилади.
«Шўртан» (Ғузор) – «Насаф» (Қарши)
26 апрель 2015. Ғузор. "Шўртан" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Б.Намозов, А.Цапенко, О.Абдувасилов, Н.Қосимов.
Назоратчи: А.Абдуллаев.

“Шўртан” ва “Насаф” олий лигада 18 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 12тасида қаршиликлар ғолиб бўлишган. Битта ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Шўртан” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Насаф” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Шўртан” дарвозасига 40та тўп киритган, ғузорликлар эса “Насаф” дарвозасига 20та гол уришган. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 37 очко ишлаб олишган бўлишса, “Шўтан” 16 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг олий лигада бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:0 ни ташкил қилади. “Шўртан”нинг йирик ғалабаси эса 3:2 бўлиб турибди.

2013 йилги мавсумда биринчи давранинг 5-турида Қаршида бўлиб ўтган баҳсда “аждарлар” йирик ғалабага эришишган. “Насаф” сафида Илҳом Шомуродов дублга эришган бўлса, Артур Геворкян битта гол урганди – 3:0. Иккинчи даврада ҳам “аждарлар” йирик ғалабага эришишган. Азамат Алланиёзов ва Артур Геворкян иккитадан гол уришган. Азиз Ғуломхўжаев “Шўртан” сафида ягона жавоб тўпини киритган – 1:4.

Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
18.10.2013 «Шўртан» - «Насаф» 1:4
11.05.2012 «Шўртан» - «Насаф» 2:3
06.08.2011 «Шўртан» - «Насаф» 2:1
31.10.2010 «Шўртан» - «Насаф» 1:0
09.11.2009 «Шўртан» - «Насаф» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Шўртан” Ғузорда бўлиб ўтган ўйинларда 5 марта муваффақиятга эришган. “Насаф” эса сафарда 4 бор 3 очкога эга бўлган. Ғузорда бу жамоалар ўртасида умуман дуранг кузатилмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика