Latest news

19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  1 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  2 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2

Превью. "Шўртан" - "Бухоро" News

Превью. "Шўртан" - "Бухоро"

"Бухоро" клуби биринчи давранинг охирги турини Ғузорда "Шўртан"га қарши ўтказади.

«Шўртан» (Ғузор) – «Бухоро» (Бухоро)
30 июнь 2016. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Мараджабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Шўртан” ҳамда “Бухоро” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Шулардан 8тасида “Шўртан” ғолиб бўлган, 3та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Бухоро” ҳозирга қадар “Шўртан”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Шўртан” фойдасига 26:22ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Шўртан” 27, “Бухоро” 24 очкони қўлга киритган.

“Шўртан”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:1га тенг. “Бухоро”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса 4:2 бўлиб турибди.

2015 йил Ғузорда ўтган ўйинда мезбонлар 4:1 ҳисобида зафар қучишган. Виктор Карпенко (2та), Игорь Таран ва Элдор Бойматовнинг голларига Жамолиддин Убайдуллаев жавоб берган эди. Бухородаги баҳсда 4та гол урилган. Меҳмонлар ҳимоячиси Сарвар Жўраев ҳисобни очганди. Максимилиан Фомин ўз дарвозасига гол уриб қўйиб ҳисобни иккитага оширган. Азиз Ибрагимов ва Алишер Санаевнинг голлари “Бухоро”ни мағлубиятдан қутқариб қолганди – 2:2.

Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

23.05.2015  «Шўртан» - «Бухоро» 4:1
31.05.2013  «Шўртан» - «Бухоро» 0:1
06.10.2012  «Шўртан» - «Бухоро» 0:1
05.11.2011  «Шўртан» - «Бухоро» 1:1
19.06.2009  «Шўртан» - «Бухоро» 2:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг Ғузорда ўтказган 9та ўйиннинг 5тасида майдон эгалари зафар қучишган. “Бухоро” сафарда 3та ғалаба ва 1та дуранг қайд этган.  
 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика