Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  17 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Превью. "Шўртан" - "Бунёдкор" News

Превью. "Шўртан" - "Бунёдкор"

Ғузорнинг "Шўртан" клуби ўз уйида "Бунёдкор" билан тўқнаш келади.

«Шўртан» (Ғузор) – «Бунёдкор» (Тошкент)
10 апрель 2016. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: О. Тўйчибоев (Фарғона), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
 
“Шўртан” ва “Бунёдкор” олий лигада жами 16 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 11та ўйинда ғолиб бўлишган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Битта учрашувда эса “Шўртан” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Бунёдкор” олдинда – 32:2. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 37 очкони, “Шўртан” эса 7 очкони  қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 7:0 га тенг. “Шўртан”да бу кўрсаткич 1:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум Тошкентда ўтган ўйинда “қалдирғочлар” Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов ва Шакер Зуаги томонидан киритилган тўплар эвазига йирик ғалабага эришишган – 3:0. Ғузордаги баҳсда эса томонлар рақиб дарвозасига йўл топа олишмаганди – 0:0.

Ғузорда бўлиб ўтган охирги беш учрашув:
16.08.2015 «Шўртан» - «Бунёдкор» 0:0
14.09.2013 «Шўртан» - «Бунёдкор» 0:0
06.11.2012 «Шўртан» - «Бунёдкор» 0:1
01.10.2011 «Шўртан» - «Бунёдкор» 1:0
21.10.2010 «Шўртан» - «Бунёдкор» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
Бу жамоалар Ғузорда 8та ўйин ўтказишган. Шу ўйинлардан биттасида “Шўртан” ғолиб чиққан. Уч учрашувда дуранг қайд этилган. Тошкент клуби сафарда бу жамоани тўрт бор мағлуб эта олган. Ғузордаги охирги 3та ўйинда “Шўртан” гол ура олмаган.  

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика