Latest news

13:59"Реал" ТВ ЧЛ 1/8 финали ҳақида: "Атлетико" - ВАР ишга тушганидан кейин ҳакамлар энг кўп ёрдам бераётган жамоа"  6 13:30Назорат учрашуви. "ФарДУ" Тошкентда "ОшМУ Алдаер"дан устун келди  2 12:58Неймар "Ал Ҳилол"да сотиб олган қиммат машиналарини Бразилияга олиб келолмайди  4 12:17"Тоттенхэм" медиа олами вакилларидан уларни "Тоттенхэм Хотспур" ёки "шпорлар" деб аташини сўради  3 10:57Баҳодир Қурбонов: "Биринчи қадамни футболни рақамлаштиришдан бошлаймиз"  9 10:50Футбол тарихидаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячилар рейтинги тузилди (Топ-15)  25 10:21Расман: Баҳодир Қурбонов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти  16 10:18«Нефтчи» мухлисларга қулайлик яратиш учун йиллик абонемент сотувини бошлади  8 09:50Гвардиола ҳимоячиларининг жароҳати ҳақида фикр билдирди  9 09:13Ислом Исмоилов: «Мақсадимиз ҳар бир футболчимизни Осиё кубогига оптимал ҳолатда тайёрлаш»  5 08:46Довбикнинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  8 08:18Саудия клублардан бири Винисиус Жуниор трансфери бўйича аниқ сумма таклиф қилди  15 07:55«Челси» А Серия футболчиси учун 80 миллион евро тўлашга тайёр  3 07:29АПЛ. 26-турнинг илк баҳсида йирик ҳисоб қайд этилди  1 01:30"Goal" ЕЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  15

Превью. "Рома" - "Шахтёр" News

Превью. "Рома" - "Шахтёр"

Бугун Европа чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб учрашувлари доирасида "Рома" ўз майдонида "Шахтёр"ни меҳмон қилади.

"Рома" - "Шахтёр"
Рим. "Олимпико" стадиони, 00:45.
Ҳакамлар: Альберто Ундиано Маленка, Роберто Алонсо, Хуан Юсте.
Тўртинчи ҳакам: Рауль Кабанеро.
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Хуан Мартинес Мунуэра, Хосе Санчес (барчаси Испаниядан).
ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР
"Рома": Алиссон - Флоренци, Манолас, Фацио, Коларов - Наингголан, Де Росси, Строотман - Ундер, Жеко, Перотти.
"Шахтёр": Пьятов - Исмоилий, Бутко, Ракицкий, Ордец - Степаненко, Фред - Бернард, Тайсон, Марлос  - Феррейра.

ЙЎҚОТИШЛАР

"Рома" Италия чемпионатининг учинчи поғонасини эгаллаб турибди. Римликлар икки етакчи жамоадан анчагина очкога ортда қолмоқда. Жамоа айни дамда 56 очко тўплаган.

Дисквалификация: Йўқ.

Жароҳатланганлар: Рик Карсдорп, Лука Пеллегрини.

Сўроқ остида: Грегуар Дефрель

Айни дамда "Шахтёр" Украина чемпионатида етакчилик қилмоқда. Жамоа 23 ўйиндан кейин 54 очко тўплаган. Иккинчи ўриндаки Киевнинг "Динамо"сида 48 очко бор.

Дисквалификация: Дарио Срна

Жароҳатланганлар: Сергей Кривцов, Максим Малышев

Сўроқ остида: Грегуар Дефрель.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Томонлар ҳозирги кунгача 5 учрашув ўтказишган. Шуларнинг биттасида "Рома", қолган 4 баҳсда "Шахтёр" ғалабага эришган. Голлар киритиш борасида устунлик украиналиклар томонида - 7:9.

Жамоаларнинг Украинада кечган баҳсида мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. 

“Шахтёр”– “Рома” - 2:1

Голлар: Феррейра, 52, Фред, 71 — Ундер, 41


ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР:

- "Рома" сўнгги 10 йилдан буён ЕЧЛнинг 1/4 финал босқичига чиқишни уддаламаган. Шу вақт оралиғида уч бора босқичдаги учрашувларда омадсизликка учраган.

- "Шахтёр" 1/8 финал доирасида ўтказилган сўнгги 2 жуфт баҳсларда "Бавария" ва "Боруссия"га (Дортмунд) ютқазиб қўйган. Жамоанинг бу босқичдаги сўнгги энг яхши натижаси 2011 йили кузатилган. Ўшанда "Шахтёр" айнан "Рома"ни икки ўйин ҳисобига кўра 6:2 ҳисобида ғалабага эришган.

- "Рома" еврокубок плей-оффлари илк учрашувларида 2 марта 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган. Биринчи ҳолатда жамоа жавоб учрашувида мақсадига етган (3:1, УЕФА Кубоги-1995/96 3-босқичи), иккинчи ҳолатда эса яна шу ҳисоб билан мағлуб бўлган (1:2, УЕФА Кубоги-1998/99 1/4 финали).

- "Рома" еврокубоклар плей-оффлари илк ўйинларида 20 марта ютқазиб қўйган. Шулардан фақатгина 6тасида кейинги босқичга йўлланман олган.

- "Шахтёр" 1/8 финал доирасидаги сўнгги 2 учрашувда умумий 0:10 ҳисобида мағлуб бўлган (0:7 — Бавария, 0:3 — Боруссия).

- "Шахтёр" плей-оффларнинг 19тасини ғалаба билан бошлаган ва шуларнинг 16тасида ўз юришини давом эттирган.

- "Шахтёр" барча турнирларда сўнгги 4 учрашувда "Рома"ни мағлуб этган.

- "Кончилар" "Рома"га қарши ўтган сўнгги 3 учрашувда иккитадан кўпроқ гол урган.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика