Latest news

15:21​Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  0 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  11 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  12 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  19

ПРЕВЬЮ. "Реал" - "Барселона" News

ПРЕВЬЮ. "Реал" - "Барселона"

Бугун тунда Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
Иккала жамоа шу пайтгача 227 марта расмий ўйинларда тўқнаш келишган. "Реал" 91 бор зафар қучган, 48та ўйинда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. 88 марта "Барселона"нинг қўли баланд келган .

"Қироллик клуби" 384та гол урган, "кўканорранглилар" ҳисобида 368та гол мавжуд.
 


Примера доирасида 168та "Эл Классико" бўлиб ўтган. 70 марта "Реал", 66 марта "Барса" ютган. 32 бор дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида "қаймоқранглилар" олдинда: 274-265.
 
"Реал" майдонида Испания чемпионати доирасидаги баҳслар статистикаси: 84 ўйин, "Реал"да 51 ғалаба, 15 дуранг ва "Барселона"да 18та ғалаба.



Бугунги баҳсни 30 ёшли Хесус Хиль Мансано бошқариб боради.  Ушбу ҳакам 2012 йил 25 август куни "Малага" – "Депортиво" (1:1) учрашувида Примерода дебют қилган.

2014 йил 1 январида ФИФА ҳакамига айланди. У 29 ёшида шундай мақомга эга бўлган энг ёш испаниялик ҳакамга айланди.

Хесус Хиль Мансано ҳозиргача "Эл Классико"да умуман ишламаган. 30 ёшда Испаниянинг энг марказий ўйинига тайинланиш албатта жуда катта маъсулият юклайди.



Испания чемпионати. 9-тур
25 октябрь, шанба. 21.00
«Реал» — «Барселона»
Стадион:
«Сантьяго Бернабеу» (Мадрид)
Бош ҳакам: Хесус Хиль Мансано (Дон-Бенито)

Тахминий таркиблар:
«Реал»
: Касильяс — Карвахал, Пепе, Рамос, Марсело — Модрич, Крос — Родригес, Иско, Роналду — Бензема

«Барселона»: Браво — Алвес, Пике, Маскерано, Альба — Хави, Бускетс, Иньеста — Педро, Месси, Неймар

Йўқотишлар: Коэнтрау, Хесе, Бэйл (барчаси — жароҳат.), Рамос (сўроқ остида) — Вермален, Адриано (иккиси — жароҳат.), Рафинья (сўроқ остида)


Ушбу баҳс CA орқали матнли трансляция қилинади.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика