Latest news

17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  0 17:30Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  1 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  4 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  1 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  6 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  12 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3

Превью. "Қўқон-1912" - "Машъал" News

Превью. "Қўқон-1912" - "Машъал"

Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" учрашуви Қўқонда бўлиб ўтади.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Машъал» (Муборак)
12 сентябрь 2015. Қўқон. "Марказий" стадион. 16:30
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Ж. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
 
“Қўқон-1912” ва “Машъал” олий лигада 7 бора тўқнаш келишган. Натижалар воҳа клубининг устунлигини кўрсатмоқда.

“Машъал” ушбу рақибни 5 марта мағлуб этган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” ҳисобида битта ғалаба мавжуд. “Газчилар” ўзаро ўйинларда 13та гол уришган, қўқонликлар  5 марта жиззахликлар дарвозасини ишғол этишган. Муборак клуби ўзаро ўйинларда 16 очкога эга бўлган, Қўқон клуби ҳисобида 4 очко бор. “Машъал”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 3:0га тенг бўлса, “Қўқон-1912”нинг энг йирик муваффақияти 3:1 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Муборакда ўтган ўйинда Владислав Иванов ҳисобни очганди. Зоҳир Қўзибоевнинг дубли эса ўйинга нуқта қўйганди – 3:0.

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:
07.05.2003 «Қўқон-1912» - «Машъал» 0:2
13.04.2002 «Қўқон-1912» - «Машъал» 3:1
14.10.1995 «Қўқон-1912» - «Машъал» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” майдонида бўлиб ўтган 3та ўйиннинг биттасида мезбонларнинг қўли баланд келган. Бир учрашувда дуранг қайд этилган. Бир бор Муборак клуби сафардан ғалаба билан қайтган.  

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика