Latest news

02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   9 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  59 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  3 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  27 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3

Превью. "Қизилқум" - "Олмалиқ" News

Превью. "Қизилқум" - "Олмалиқ"

Олий лиганинг 22-турида "Олмалиқ" жамоаси Навойида "Қизилқум" клуби меҳмони бўлади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
19 сентябрь 2015. Навоий. "Сўғдиёна" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), Н. Рўзимов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

“Олмалиқ” ва “Қизилқум” олий лигада 15 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 8тасида олмалиқликлар ғолиб бўлишган. 2та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Олмалиқ” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 27та тўп киритган, навоийликлар эса “Олмалиқ” дарвозасига 20та гол уришган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 26 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 17 очкони қўлга кирита олган. “Олмалиқ”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса 4:2.
 
Биринчи даврада Олмалиқда ташкил этилган учрашувда мезбонлар Камолиддин Мурзоев ва Жаҳонгир Абдумўминов томонидан киритилган тўплар эвазига ғолиб бўлишганди – 2:0.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
12.09.2014 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 3:2
03.11.2013 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 4:2
06.10.2012 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 2:1
27.06.2011 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 3:3
22.05.2010 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” ўз уйида ўтган 7та ўйиннинг 5тасида ғолиб бўлган. 2009 йил бўлиб ўтган ўйинда “Олмалиқ” сафарда ғалабага эриша олган. Яна битта учрашувда дуранг қайд этилган. Сўнгги уч йилда “Қизилқум” ўз майдонида бу рақибни фақат мағлуб этган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика