Превью. "Қизилқум" - "Локомотив"
26 oct 2015 09:30
News
Превью. "Қизилқум" - "Локомотив"
«Қизилқум» (Навоий) – «Локомотив» (Тошкент)
26 октябрь 2015. Навоий. "Сўғдиёна" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 21 бор кесишган. Натижалар Тошкент клубининг устунлигини кўрсатмоқда. “Локомотив” 10 марта, “Қизилқум” 7 марта ғалабага эришишган. Яна 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Локомотив” фойдасига. Тошкентликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 29та гол киритиб ўз дарвозаларидан 18 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “темирйўлчилар” 34, “Қизилқум” 25 очкони қўлга киритган.
“Локомотив” олий лигада “Қизилқум” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги пойтахтликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1га тенг.
Биринчи даврада Тошкентда ўтган ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилган эди. Катта Жасур Ҳасанов томонидан биринчи дақиқада урилган гол “Локо”га ғалаба келтирганди – 1:0.
“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
26.09.2014 «Қизилқум» - «Локомотив» 2:3
26.08.2013 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:0
08.08.2012 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:1
03.04.2010 «Қизилқум» - «Локомотив» 0:1
29.06.2009 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 5тасида майдон эгалари уч очкога эга бўлишган. Уч марта дуранг қайд этилган ва “Локомотив” икки бор сафардан ғолиб сифатида қайтган.
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments