Latest news

02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  2 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  1 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  3 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  21 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  15 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97

Превью. "Қизилқум" - "Динамо" News

Превью. "Қизилқум" - "Динамо"

Турнинг шиддатли кечиши кутилаётган ўйинларидан бири Зарафшон шаҳрида кечади.
Биринчи давранинг сўнгги тури доирасида турнир жадвалида ёнма-ён бораётган «Қизилқум» ва «Динамо» жамоалари ўзаро майдонга тушишади.

ЎЙИН ОЛДИДАН

Ушбу учрашувдаги ғалаба ҳар икки жамоа учун жуда муҳим. Мағлубият ҳар икки жамоани иккинчи давра олдидан қийин аҳволда қолдириши мумкин. Айниқса, зарафшонликлар мағлубиятга учрашса, олдинда иккинчи давра ўйинлари бўлишига қарамай Олий лигада қолишлари жуда қийин бўлади. «Динамо»нинг ғалабаси эса кўҳна шаҳар жамоасини турнир жадвалида бир неча поғона юқорилашига сабаб бўлади. Чунки, айнан ушбу турда бир қатор асосий рақиблар ўзаро майдонга тушишади. Шу боис, «динамочилар» «Шўртан» устидан қозонилган ғалабадан кейин Зарафшонга юқори кайфиятда ташриф буюрдилар.

УЧРАШУВНИ ТОЛИБЖОНОВ БОШҚАРАДИ

Биринчи давранинг сўнгги тури доирасидаги «Қизилқум» - «Динамо» учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати маълум қилинди.

ПФЛ томонидан эълон қилинган рўйхатга биноан, пайшанба куни Зарафшондаги «Прогресс» стадионида бўлиб ўтадиган учрашувни бошқариб бориш тошкентлик ҳакамлар бригадасига топширилди. Ўйинни Олим Толибжонов бошқариб борса унга қанотларда Влад Лушин ва Олег Дачевлар ёрдам бериб боришади. Учрашув назоратчиси эса Сайфиддин Эрматов.

13-тур. 4 июль (пайшанба)
«Қизилқум» (Зарафшон) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), О. Дачев (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Бу икки клуб олий лигада 26 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 11 тасида зарафшонликлар ғолиб бўлишган. 7 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. «Динамо» шу кунга қадар олий лигада «Қизилқуқ»ни 8 марта мағлубиятга учрата олган.

Ўзаро ўйинлардаги голлар нисбати 34-37, «Динамо» фойдасига. «Қизилқум» ўзаро ўйинларда 40 очко ишлаб олган. Самарқанд жамоаси эса 31 очко. «Қизилқум»нинг олий лигада «Динамо» устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:1 ни ташкил қилади. «Динамо»нинг эса зарафшонликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:1га тенг бўлиб, бу натижа 2007 йилда қайд қилинган.

Ўзаро сўнгги ўнта ўйиндаги натижалар:

30.06.08 «Динамо» - «Қизилқум» - 3:1
23.08.08 «Қизилқум» - «Динамо» - 1:2
25.06.09 «Динамо» - «Қизилқум» - 3:0
14.08.09 «Қизилқум» - «Динамо» - 2:0
01.05.10 «Динамо» - «Қизилқум» - 0:0
18.09.10 «Қизилқум» - «Динамо» - 3:1
28.05.11 «Қизилқум» - «Динамо» - 2:1
21.08.11 «Динамо» - «Қизилқум» - 1:1
28.04.12 «Қизилқум» - «Динамо» - 1:1
27.09.12 «Динамо» - «Қизилқум» - 3:0

БИЛАСИЗМИ…
«Қизилқум» - «Динамо» учрашувларида энг кўп гол урган футболчи бу Фарҳод Тожиев бўлиб турибди. Жорий йилги чемпионатимиз тўпурари 2007-2008 йилги мавсумларда «Динамо» сафида тўп суриб «Қизилқум» дарвозасига умумий 5та гол уришга эришган.

Жамоаларнинг ўртача ёши:
«Қизилқум» - 25 ёш / «Динамо» - 24 ёш.

Голлар дақиқаларда:
«Қизилқум» энг кўп голини 30-45-дақиқаларда урган.
«Динамо» энг кўп голини 75-90-дақиқаларда урган.

«СОБИҚЛАР УЧРАШУВИ»
«Қизилқум» - «Динамо» ўйинини «собиқлар тўқнашуви» дейиш ҳам мумкин. Хусусан, йил бошида зарафшонликларни бошқарган Равшан Ҳайдаров бугунги кунда «Динамо» мураббийи саналади. Қолаверса, кўҳна шаҳар жамоасида тўп сураётган Андрей Мельничук, Аҳрол Рисқуллаев, Азамат Бобожонов, Тўлқин Мирзаевлар ўтган йилларда зарафшонликлар шарафини ҳимоя қилишган бўлса, «олтин изловчилар»дан Олим Навкаров, Темур Васильевлар ўз вақтида «Динамо»да тўп суришган.

«Динамо» клуби Матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика