Latest news

08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  0 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  5 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  7 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  3 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  8

Превью. "Қизилқум" - "Бухоро" News

Превью. "Қизилқум" - "Бухоро"

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган энг сўнгги учрашувда "Қизилқум" ва "Бухоро" ўзаро тўқнаш келишади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Бухоро» (Бухоро)
30 апрель 2016. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Д. Мухтаров (Тошкент).
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

“Қизилқум” ва “Бухоро” олий лигада 30 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 16тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. 4та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Бухоро” ҳисобида 10та ғалаба мавжуд.

“Бухоро” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 35та тўп киритган, навоийликлар эса “Бухоро” дарвозасига 49та гол уришган. “Бухоро” ўзаро ўйинларда 34 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 52 очкони қўлга киритган. “Бухоро”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса - 5:0.
 
2015 йил биринчи даврада "Қизилқум" сафардан ғалаба билан қайтган. Учрашувдаги ҳисобни майдон эгалари вакили Евгений Кочнев очганди. Иккинчи бўлимда Баҳриддин Ваҳобов ва Фаррух Ҳайдаров тўп киритиб Навоий клубига иродали ғалабани келтирганди - 1:2. Навоийда эса Баҳриддин Ваҳобовнинг ягона голи “Қизилқум”нинг ғалабасини таъминлаган эди – 1:0.

Навоийда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.05.2014 «Қизилқум» – «Бухоро» 1:1
23.10.2013 «Қизилқум» – «Бухоро» 2:0
14.04.2012 «Қизилқум» – «Бухоро» 1:0
02.04.2011 «Қизилқум» – «Бухоро» 0:0
25.04.2009 «Қизилқум» – «Бухоро» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” мезбонлик қилган ўйинларда уч марта дуранг қайд этилган. 8 марта “Қизилқум” зафар қучган бўлса, 3та ўйинда “Бухоро” сафарда бўлишига қарамай рақибдан устун келган.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика