Latest news

22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  0 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  17 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4

Превью. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" News

Превью. "Пахтакор" - "Қўқон-1912"

Олий лиганинг иккинчи турида "Қўқон-1912" клуби Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлади.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
11 март 2016. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:30
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Б. Бахромов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
 
“Пахтакор” ва “Қўқон-1912” олий лигада жами 20 бора тўқнаш келишган. Натижалар “шерлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкент клуби 12 марта ғолиб бўлган, 3та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда - 59:33. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 39, “Қўқон-1912” 18 очкони  қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 7:1 га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 4:2 бўлиб турибди.

Ўтган йил биринчи даврада Қўқонда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Игорь Сергеев ҳисобни очган, бунга Носир Отақўзиев ва Баҳодир Акрамовнинг голлари билан жавоб берилган. Баҳс сўнггида Анвар Солиев тўп киритиб “Пахтакор”ни мағлубиятдан сақлаб қолган эди – 2:2. Тошкентда Владимир Козак (2та), Игорь Сергеев ва Кахи Махарадзенинг голларига Отабек Ҳайдаров жавоб берганди _ 4:1.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
08.08.2015 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 4:1
18.03.2003 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 5:1
30.08.2002 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 5:0
26.08.2000 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 7:1
09.10.1999 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг Тошкентда ўтган ўйинларида “Пахтакор” 9 бор зафар қучган. “Қўқон--1912” фақат бир марта (1994 йил) сафардан ғалаба билан қайтган.  “Шерлар” ўз майдонларидаги охирги 4та ўйинда бу жамоа дарвозасига камида 4тадан гол уришган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика