Latest news

16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  3 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0

Превью. "Пахтакор" - "Нефтчи" News

Превью. "Пахтакор" - "Нефтчи"

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз уйида азалий рақиби Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
28 май 2016. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:45
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

Бу икки буюк клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 48 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 23та ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келган бўлса, 18та учрашувда “Нефтчи” ғолиб бўлган. 7та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Пахтакор” фойдасига. Тошкент клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 80та гол киритиб ўз дарвозасидан 63 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 76 очкони, “Нефтчи” эса 61 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Нефтчи” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “шерлар”нинг энг йирик ҳисобидаги ғалабаси. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинлардаги “Пахтакор” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 4:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил Тошкентдаги ўйинда Егор Кримец ва Игорь Сергеевнинг урган голлари “Пахтакор”га ғалаба келтирган – 2:0. Водийда эса мезбонлар зафар қучишган. Умид Қодиров, Шерзод Ҳакимов, Отабек Исроиловнинг урган голларига “шерлар”дан Аднан Ораховац ва Игорь Сергеев жавоб беришганди – 3:2.

Тошкент бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

16.05.2015 «Пахтакор» - «Нефтчи» 2:0
09.08.2014 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0
17.03.2013 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0
05.10.2012 «Пахтакор» - «Нефтчи» 3:0
22.03.2011 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
“Пахтакор” ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 18тасида муваффақият қозонган. 2та баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Нефтчи” Тошкентдан тўрт марта уч очко билан қайта олган холос. “Нефтчи” охирги марта бу рақиб майдонида 2001 йил ғалаба билан қайтган. Кейинги 14та учрашувда “шерлар” мунтазам равишда ғолиб бўлиб келишган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика