Latest news

03:36Расман. Мессининг Аргентинаси ЖЧ финал босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 03:26ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни мағлуб этди, Норвегия Исроилга 4та тўп киритди, Чехия Гибралтандан йирик ҳисобда устун келди  0 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Эрон - Ўзбекистон 2:2  8 01:23ЖЧ саралаши. БАА 90+8 дақиқадаги гол эвазига КХДРни мағлуб этди  148 00:34Салоҳ бу ёзда "Ал-Ҳилол"га ўтмайди  5 23:50Тимур Кападзе: "Натижа адолатли бўлди деб ўйлайман, ЖЧга чиққанимиздан сўнг ҳам бош мураббий бўлиб қолишга умид қиламан"  121 23:05ЖЧ-2026 саралаши. Теҳронда дуранг ўйнадик  749 22:28"Ливерпуль" АПЛдаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 20:45ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Қатарни таслим қилди  168 19:55"Севилья" допинг туфайли дисквалификация қилинмаса, Мудрикни ижарага олиши мумкин. Украиналик мелдоний учун 4 йилга четлатилиши мумкин  1 19:33Янги стадион "Интер" ва "Милан"га 1,2 миллиард еврога тушади  0 19:08Погба "Интер Майами"га йўл олади  1 18:59"Челси" "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Альваресни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:47Чалханоглу: "Мақсадим - Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш"  0 18:13ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ва Жанубий Корея ғалаба қозона олмади  6

Превью. "Пахтакор" - "Навбаҳор" News

Превью. "Пахтакор" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг 8-турида "Пахтакор" клуби ўз уйида "Навбаҳор"ни қабул қилади.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган)
7 май 18:00. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: О. Толибжонов (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лигада 48 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 31 та ўйинда “шерлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 11 та учрашувда “лочинлар” ғолиб бўлишган. Олти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига. “Шерлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 82 та гол киритиб ўз дарвозаларидан 36 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 99 очкони, “Навбаҳор” эса 39 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Навбаҳор” устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги тошкентликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги “шерлар” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

2015 йилдаги ўйинларнинг иккаласида ҳам “Пахтакор” зафар қучган. Тошкентдаги баҳсда Станислав Андреев томонидан урилган гол “шерлар”га ғалаба келтирган – 1:0. Намангандаги учрашувда эса Кахи Махарадзе тўп киритиб “Пахтакор”нинг ғалабасини таъминлаганди – 1:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
01.05.2015  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  1:0
20.05.2014  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:1
03.03.2013  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:0
21.06.2012  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:1
15.05.2011  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” ўз уйида 18 йилдан буён бу рақибни узлуксиз равишда мағлуб этиб келмоқда. “Навбаҳор” охирги марта 1997 йилда Тошкентда “Пахтакор”га ютқазмаган (2:2). “Лочинлар” “шерлар”ни сафарда 1995 йилда мағлуб этишган – 2:1.
 
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика