Latest news

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Превью. "Пахтакор" - "Насаф" News

Превью. "Пахтакор" - "Насаф"

14-турнинг марказий ўйини Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида бўлиб ўтади.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши)
26 июнь 2015. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 19:30
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Тошмухамедов (Тошкент вил.)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

“Насаф” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 36 бора тўқнаш келишган. Шулардан 20тасида “шерлар” ғолиб бўлишган, 9та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Насаф” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 51:27 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 69 очкони, “Насаф” эса 30 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Насаф” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Аждарлар”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0 бўлиб турибди.

2014 йил биринчи даврада Қаршида кечган ўйинда ҳисобни Жамшид Искандеров очганди. Бунга мезбонлар вакили Ҳамза Каримов жавоб қайтарганди – 1:1. Тошкентда ташкил этилган учрашувда Кахи Махарадзе ва Жамшид Искандеров “аждарлар” дарвозасига гол уришганди – 2:0.  

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
17.10.2014 «Пахтакор» - «Насаф» 2:0
10.05.2013 «Пахтакор» - «Насаф» 1:0
12.04.2012 «Пахтакор» - «Насаф» 0:0
01.04.2011 «Пахтакор» - «Насаф» 0:0
05.08.2010 «Пахтакор» - «Насаф» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Тошкентда бу жамоалар ўртасидаги ўйинларнинг 15тасида “Пахтакор” зафар қучган. Иккита баҳсда дуранг қайд этилган. “Аждарлар” ушбу рақиб майдонидаги учрашувларда фақат бир марта ғалабага эришган (2001 йил). “Насаф” Тошкентда ўтган охирги 10та учрашувда гол ура олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика