Latest news

17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  0 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  0 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  1 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  1 15:38Роналду – энг яхши!  18 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  13 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  1 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  2 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  30

ПРЕВЬЮ. «ПАХТАКОР» - «АНДИЖОН» News

ПРЕВЬЮ. «ПАХТАКОР» - «АНДИЖОН»

Олий лига иккинчи даврасининг илк турида "шерлар" ва "бургутлар" Тошкентда куч синашишади.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон)
3 август. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
М. Муҳамедов (Тошкент вилояти), Х. Мирзаҳмедов (Тошкент вилояти), А. Снетков (Тошкент вилояти), В. Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

“Пахтакор” ва “Андижон” олий лигада жами 41 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Пахтакор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 30та ўйинда ғолиб бўлишган. 8 ўйинда дуранг қайд этилган. “Андижон” ҳисобида 3та ғалаба бор. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда - 101:31. Ўзаро ўйинларда “шерлар” 98 очкони, “бургутлар” эса 17 очкони  қўлга киритган.

“Андижон”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 2:1га тенг. “Пахтакор”нинг энг йирик ғалабаси 6:1.

Биринчи даврада Андижонда кечган ўйинда “шерлар” ҳимоячиси Боян Миладинович томонидан урилган гол ягона бўлиб қолганди – 0:1.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
06.05.2012 «Пахтакор» - «Андижон» 1:0
30.07.2011 «Пахтакор» - «Андижон» 5:1
08.04.2010 «Пахтакор» - «Андижон» 0:0
05.11.2009 «Пахтакор» - «Андижон» 2:1
11.05.2008 «Пахтакор» - «Андижон» 4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Тошкентда бу жамоалар ўртасида бўлиб ўтган 21та учрашувнинг 17тасида “шерлар” зафар қучишган. Учта ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Андижон” бу рақибни сафарда умуман енга олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика