Latest news

20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  10 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  2 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  0 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

Превью. "Пахтакор" - "Андижон" News

Превью. "Пахтакор" - "Андижон"

Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган сўнгги учрашувда "Пахтакор" ва "Андижон" клублари тўқнаш келишади.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон)
7 март 2016. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:30
Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вил.), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент),  Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи:  Д. Роман (Тошкент).

“Пахтакор” ва “Андижон” олий лигада жами 44 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Пахтакор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 33та ўйинда ғолиб бўлишган. 8та ўйинда дуранг қайд этилган. “Андижон” ҳисобида 3та ғалаба бор. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда - 110:31. Ўзаро ўйинларда “шерлар” 104 очкони, “бургутлар” эса 17 очкони  қўлга киритган.

“Андижон”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 2:1га тенг. “Пахтакор”нинг энг йирик ғалабаси 6:0.

Биринчи даврада водийда ўтган баҳс тақдирини Станислав Андреев томонидан урилган гол ҳал қилган ва “шерлар” сафардан ғалаба билан қайтишган – 1:0. Тошкентда эса “Пахтакор” меҳмонлар дарвозасига жавобсиз 6та гол урганди. Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Соҳибов, Егор Кримец, Игорь Сергеев (2та) ва Анвар Солиев ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишганди – 6:0.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.11.2015 «Пахтакор» - «Андижон» 6:0
03.08.2014 «Пахтакор» - «Андижон» 2:0
06.05.2012 «Пахтакор» - «Андижон» 1:0
30.07.2011 «Пахтакор» - «Андижон» 5:1
08.04.2010 «Пахтакор» - «Андижон» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Тошкентда бу жамоалар ўртасида бўлиб ўтган 22та баҳснинг 19тасида “шерлар” ғалаба қозонишган. Учта баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Андижон” ўз тарихида ҳеч қачон Тошкентда “Пахтакор”ни мағлуб эта олмаган.  Охирги 4 йилда “Пахтакор” 4 марта ғолиб бўлган.   

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика