Latest news

00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  0 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  1 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  0 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  8 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  126 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  6 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28

Превью: Ўзбекистон Кубоги-2017. “Насаф” - “Локомотив” News

Превью: Ўзбекистон Кубоги-2017. “Насаф” - “Локомотив”

Ўзбекистон Кубоги-2017 ярим финали жавоб учрашувлари шу ҳафтанинг 6-7 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

“Аждарлар”  7 октябр шанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда “Локомотив” жамоаси билан куч синашади. Учрашув соат 18:00да бошланади.


Ўзбекистон Кубоги-2017. Ярим финал жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Локомотив” (Тошкент)
07.10.2017. “Марказий” стадион. 18:00
Бош ҳакам:
Владислав Цейтлин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Исхах Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)
Дастлабки учрашув – 1:3.

Эсингизда бўлса, ФИФА ҳаками Владислав Цейтлин мазкур жамоалар ўртасидаги Самарқандда бўлиб ўтган 2016 йилги финал учрашувини ҳам бошқарган эди.
 
Ўзбекистон кубоги ярим финалида “Насаф” бунгача етти марта иштирок этган. Шуларнинг олтитасида ғолиб бўлиб, финалга йўл олган.

Бу йилги ярим финал жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ўз шогирдларини олтинчи марта ярим финал учрашувларида майдонга бошлаб тушмоқда.

2003 йилда жамоамиз "Навбаҳор" билан ярим финалда куч синашган ва дастлаб финалга чиққан. 2011 йили “Насаф” ярим финалда “Бунёдкор”ни, 2012 йил “Бухоро”ни, 2013 йил “Пахтакор”ни мағлуб этиб, финалга йўл олган эди. 2014 йили ҳам қаршилик футболчилар кубок ярим финалида иштирок этишган аммо, икки ўйин натижасига кўра “Бунёдкор” (0:1, 1:1), финалга йўл олганди. 2015 йили “Локомотив” билан ярим финалда туқнаш келган ва жамоамиз (2:0, 0:1) мағлуб этиб финалга йўл олган эди 2016 йили ўзингизга маълум, “Насаф” ярим финалда “Бухоро”ни мағлуб этиб (2:0, 2:1) финалга чиққан.

Бу йил “Насаф” кубок ярим финалида иккинчи марта “Локомотив” билан туқнаш келмоқда.

Хабарингиз бор, ушбу жамоалар ўртасидаги ярим финалнинг дастлабки учрашуви 2 август куни Тошкентда бўлиб ўтган. Унда жамоамиз 3:1 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Учрашувдаги голларни Марат Бикмаев (2), Мурод Бобожонов ва Драган Черанлар киритишган. Учрашувдаги жамоамиз томонидан киритилган ягона гол бизни финалга йўл олишимизга ишонч бағишлаб турибди. Ишонамизки, ярим финал жавоб учрашувида, мухлисларимиз кўз олдида тўп тепадиган футболчиларимиз, финал йўлланмаси учун бор маҳоратлари ва кучларини ишга солишади.

Қизиқарли фактлардан бири, ҳозирги пайтда жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали ярим ҳимоячимиз Жасур Ҳасанов 2015 йилги ярим финал учрашувларида “Локомотив” сафида майдонга тушган.

Ўзингизга маълум, “Локомотив” жамоаси сафида тўп тепаётган Шуҳрат Муҳаммадиев, 2015 йилги ярим финал учрашвиларида “Насаф” таркибида майдонга тушган. Ҳатто у Қаршида бўлган дастлабки учрашувнинг энг яхшиси ҳам бўлган.

“Насаф” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги ҳар қандай баҳс қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтади. Шу боис бу иккала жамоа ўртасидаги учрашувларни томоша қилиш  футбол ишқибозларига ҳам катта завқ беради.

Шундай экан 7 октябрь шанба куни мухлисларни “Марказий” стадионда кутиб қоламиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика