Latest news

23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  1 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  1 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  2 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  0 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  63 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   3 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3

ПРЕВЬЮ: Ўзбекистон Кубоги -2016 финали. “Металлург W” – “Севинч” News

ПРЕВЬЮ: Ўзбекистон Кубоги -2016 финали. “Металлург W” – “Севинч”

Ўн икки карра Ўзбекистон чемпиони – “Севинч” жамоамиз эртага XV Ўзбекистон кубоги финалида майдонга тушади.

Жамомамиз, финалда Бекободнинг “Металлург W” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Финал учрашувида жамоамиз “меҳмон” жамоа  сифатида майдонга тушади.

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги тарихидан

Маълумки, Ўзбекистонда футбол бўйича аёллар ўртасидаги чемпионат 1997 йилдан бошланган. Кубок баҳслари 2002 йилдан ўтказила бошланган. Бу йил кубок учун мусобақа 15-марта ўтказилмоқда.

Шуниси диққатга сазоворки, саккиз марта биллур совринга эгалик қилган -“Севинч” жамоамиз ўз тархида ўн учинчи марта Ўзбекистон Кубоги финалида иштирок этади.

Аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги соҳиблари:
2002 – “Андижанка” (Андижон)
2003 – “Андижанка” (Андижон)
2004 – “Андижанка” (Андижон)
2005 – “Севинч” (Қарши)
2006 – “Севинч” (Қарши)
2007 – “Севинч” (Қарши)
2008 – “Севинч” (Қарши)
2009 – “Андижанка” (Андижон)
2010 – “Севинч” (Қарши)
2011 – “Севинч” (Қарши)
2012 – “Севинч” (Қарши)
2013 – “Севинч” (Қарши)
2014 – “Металлург W” (Бекобод)
2015 – “Металлург W” (Бекобод)

Финал учрашуви ҳакамлари

XV Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини ФИФА ҳаками Анна Сидорова бошқаради. Унга қанотларда Кристина Середа ва Хайринисо Эргашевалар ёрдам беришади. Учрашувда Людмила Гегер захира ҳаками сифатида ишлайди.

Финал учрашувида ҳакамлар ишини Тимур Абдуллаев назорат қилади. Тошкент шаҳридан.

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ-2016. ФИНАЛ
“Металлург W” (Бекобод) – “Севинч” (Қарши)
14.11.2016. “Жар” стадиони. 14:00да
Бош ҳакам:
Анна Сидорова (Тошкент)
Ёрдамчи ҳакамлар: Кристина Середа (Бухоро), Хайринисо Эргашева (Тошкент)
Захира ҳаками: Людмила Гегер (Тошкент)
Назоратчи: Абдуллаев

“Севинч”нинг  Ўзбекистон Кубогидаги натижалари

“Севинч” 2005 йилдан қаторасига тўрт марта (2005, 2006, 2007, 2008 йиллар) ва 2010 йилдан яна қаторасига (2010, 2011, 2012, 2013 йиллар) Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган. “Севинч” ўз тарихида саккиз марта биллур совринни қўлга киритган жамоа ҳисобланади. Жамоамиз шунингдек 2004 йилдан ҳозиргача Ўзбекистон Кубогининг финалчиси ҳисобланади. Бу ютуқни Ўзбекистон аёллар футболида ҳанузгача ҳеч бир жамоа қўлга киритган эмас.

Ўзингизга маълум, “Металлург W” жамоаси кейинги 2014 ва 2015 йилларда Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган ва амалдаги кубок соҳиби ҳисобланади.

“Севинч” жамоаси шунингдек I Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби ҳам бўлган. Амалдаги Суперкубок соҳиби эса “Металлург W” жамоаси ҳисобланади.

“Севинч” кубок финалига қандай етиб келди?

Жамоамиз бу йилги кубок баҳсларини 17 августдан бошлаган эди. Финалгача бўлган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди.

XV Ўзбекистон Кубоги, дастлабки босқич. 17.08.2016
“Севинч” (Қарши) – “ТерДУ Сурхан” (Термиз) 11:0 (7:0)
Голлар:
Нилуфар Қудратова 6′-1:0, 19′-3:0, 37′-5:0,  Феруза Турдибоева, 12′-2:0, 28′-4:0, 48′-9:0,  Шахзода Жамолова, 39′-6:0, Саида Хандамова, 40′-7:0, Маҳлиё Сарикова, 47′-8:0, 59′-10:0, Эльвина Аблякимова, 67′-11:0.

XV  Ўзбекистон Кубоги, чорак финали дастлабки учрашув. 17.09.2016.
“Севинч” (Қарши) – “Шўртан Lady” (Ғузор) 4:0 (3:0)
Голлар:
Ильвина Аблякимова, 9′-1:0, 56′-4:0, Феруза Турдибоева, 19′-2:0, Зебо Жўраева, 30′-3:0.

XV  Ўзбекистон Кубоги, чорак финали жавоб  учрашуви. 19.09.2016.
“Шўртан Lady” (Ғузор) – “Севинч” (Қарши)  0:5 (0:3)
Голлар:
Феруза Турдибоева (пен.) 17′-0:1, Маҳлиё Сарикова, 19′-0:2, Зебо Жўраева, 23′-0:3, Зумрат Назарова, 50′-0:4, Ильвина Аблякимова, 60′-0:5.

XV Ўзбекистон Кубоги, ярим финал дастлабки учрашуви. 06.11.2016
“Машъал W” (Муборак) – “Севинч” (Қарши) 0:4
Голлар:
Нилуфар Қудратова, 51′-0:1, Зебо Жўраева, 56′-0:2, Ильвина Аблякимова, 59′-0:3, Саида Хандамова, 64′-0:4

XV Ўзбекистон Кубоги, ярим финал жавоб учрашуви. 07.11.2016
“Севинч” (Қарши) – “Машъал W” (Муборак) 0:0

 

Барча футбол ишқибозлари ва ОАВ вакилларини ушбу қизиқарли футбол учрашувига таклиф этиб қоламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика