Latest news

09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  0 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  3 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  3 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  11 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  8 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  0 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  5 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  8 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  53 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1

Превью. "Олмалиқ" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 13-турида "Олмалиқ" ва "Сўғдиёна" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
18 июнь 2015. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Ташкент), Н. Қосимов (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 10 бор кесишган. Натижалар “Олмалиқ”нинг кичик устинлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 4та ўйинда ғалабага эришган. 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Қолган 2та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Олмалиқ” фойдасига. Олмалиқликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 23та гол киритиб ўз дарвозаларидан 18 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 16, “Сўғдиёна” эса 10 очкони қўлга киритган.

“Сўғдиёна” олий лигада “Олмалиқ” устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги жиззахликларннг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Олмалиқ”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 4:1га тенг.

2014 йил Олмалиқда ўтган баҳсда 4:2 ҳисоби қайд этилган. Мезбонлар сафида Дилявер Абибуллаев, Обид Жўрабоев, Шерзод Ҳакимов (2та), меҳмонлардан Сухроб Қобилов ва Сардор Эминов гол уришганди. “Сўғдиёна” майдонида ўтган баҳсда ҳисоб очилмаганди – 0:0.

Олмалиқда бўлиб ўтган барча учрашувлар:
23.03.2014 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 4:2
04.07.2013 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 4:1
02.04.2011 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 2:2
30.10.2009 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 3:0
18.05.2008 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз майдонидаги ўйинларда бу рақибга умуман ютқазмаган – 4 ғалаба ва бир дуранг. Бешта ўйинда ҳам майдон эгалари камида иккита гол уришган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика