Latest news

15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  7 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  22 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  7 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  4 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   33 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  4 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  68 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  7 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  6

Превью. "Олмалиқ" - "Бухоро" News

Превью. "Олмалиқ" - "Бухоро"

Бугун Игорь Шквирин бошчилигидаги "Олмалиқ" клуби ўз уйида Эдгар Гесс бошқараётган "Бухоро" билан ўйнайди.
«ОЛМАЛИҚ» – «БУХОРО»
6 июнь. Олмалиқ. "Олмалиқ" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Ҳ.Рўзиев, Р.Шояҳметов, Ф.Ҳасанов, Р.Копадзе.
Назоратчи: А.Абдуллаев.

“Бухоро” ва “Олмалиқ” олий лигада 10 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “Олмалиқ”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 6та ўйинда ғолиб бўлган, “Бухоро” 3 марта бу рақибни мағлуб этган. 1та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Олмалиқ” томонида - 21:10. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 10 очкога эга бўлган бўлса, “Олмалиқ” 19 очкони қўлга киритган.

“Бухоро”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1га тенг. “Олмалиқ”нинг энг йирик ғалабаси эса 6:1.

Бир йил олдин ҳар иккала жамоа ўз уйида ғалаба қозонган. Бухородаги баҳс тақдирини бу йил “Бунёдкор”да ўйнаётган Воҳид Шодиевнинг голи ҳал қилган – 1:0. Олмалиқдаги ўйинда 5та гол урилган. Мезбонлар сафида Дилявер Абибуллаев, Дарко Станоевич ва Зафар Полвонов ўзини кўрсатган, бухороликлардан Воҳид Шодиев иккита гол урган – 3:2.

Олмалиқда бўлиб ўтган сўнгги тўрт учрашув:

05.10.2013 «Олмалиқ» - «Бухоро» 3:2
26.08.2012 «Олмалиқ» - «Бухоро» 1:3
01.10.2011 «Олмалиқ» - «Бухоро» 6:1
23.08.2009 «Олмалиқ» - «Бухоро» 5:0
03.05.2008 «Олмалиқ» - «Бухоро» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз майдонида бўлиб ўтган 5та ўйиннинг фақат 1тасида мағлуб бўлган. Бир марта дуранг ўйнаган ва уч бор “Бухоро”ни таслим қилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика