Latest news

20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  0 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  12 19:13ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  4 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  7 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  6 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  12 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  2 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3

Превью. "Олмалиқ" - "Андижон" News

Превью. "Олмалиқ" - "Андижон"

Олий лиганинг 3-турини "Андижон" клуби Олмалиқда "Олмалиқ" клубига қарши ўтказади.
«ОЛМАЛИҚ» - «АНДИЖОН»
4 апрель 2015. Олмалиқ. "ОКМК" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: О.Толибжонов, Х.Шодмонов, Р.Шояхметов, А.Нажафалиев.
Назоратчи: Г.Имомов.

“Андижон” ҳамда “Олмалиқ” олий лигада жами 12 бора тўқнаш келишган. “Олмалиқ” 6 марта, “бургутлар” 4 марта ғолиб чиққан, иккита баҳсда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Олмалиқ” фойдасига 19:15ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда “Андижон” 14, “Олмалиқ” 20 очкони қўлга киритган.

“Андижон”нинг “Олмалиқ” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:2. “Олмалиқ”нинг ўзаро ўйинларда андижонликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1.

2014 йил тўртинчи турда Олмалиқда бўлиб ўтган ўйинда томонлар рақиб дарвозасига йўл топа олишмаганди – 0:0.  Водийда ҳам дуранг қайд этилган. Меҳмонлар вакили Азамат Исроиловнинг урган голига Абдулатиф Абдуқодиров жавоб қайтарганди – 1:1.

Олмалиқда ўтган барча учрашувлар:
05.04.2014  «Олмалиқ» – «Андижон»  0:0
08.04.2012  «Олмалиқ» – «Андижон»  3:2
14.06.2011  «Олмалиқ» – «Андижон»  2:1
31.10.2010  «Олмалиқ» – «Андижон»  2:1
20.06.2009  «Олмалиқ» – «Андижон»  2:0
12.04.2008  «Олмалиқ» – «Андижон»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз уйида ўтказган 6та ўйиннинг 5тасида ғолиб бўлган. Фақат бир марта (2014 йил) “бургутлар” сафардан мағлуб бўлмай қайтишган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика