Latest news

02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  65 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  3 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  3 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  4 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  4 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  14 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2

Превью: "Нурафшон" - "Ифтихор" News

Превью: "Нурафшон" - "Ифтихор"

Воҳид Холбоев бошчилигидаги “Нурафшон” футболчилари Про-лиганинг учинчи даврасига тайёргарликни Тошкент вилоятида олиб боришди.

Унда жамоа бир неча кучли жамоаларга қарши баҳслар олиб боришди. “Нурафшон” унда “Андижон”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этишни уддалади.

Шунингдек, “Андижон”га 1:4 ҳисоби билан мағлубиятга учради. Про-лига “А” гуруҳининг энг кучли жамоаларидан “Динамо” ва “Шўртан”га қарши ўйинлар ҳам ўтказилди.

Ундан ташқари, Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига қарши баҳс ҳам бўлиб ўтди. 

Давралар оралиғида Про-лига "B" гуруҳи пешқадами "Нурафшон" таркибида бир неча ўзгаришлар бўлди.

Жумладан, ярим ҳимоячи Мақсуд Тўхлиев жамоани тарк этди. У "Нурафшон" таркибида бирорта учрашувда ҳам майдонга тушмади.

Олдинроқ айтилганидек, "Бухоро"га кетиши кутилган Элбек Равшанов, ундан ташқари дарвозабон Абдукарим Муҳамедов ортга қайтарилди.

Воҳид Холбоев ўз жамоаси таркибига "Пахтакор"дан Жасур Раҳимов ва "Бунёдкор"дан Азамат Розиқовни қўшиб олди. Ушбу футболчилар мавсумнинг қолган қисмида "Нурафшон" шарафини ҳимоя қилишади. 

“Нурафшон” ушбу мавсум ҳисобида “Ифтихор”га қарши уч марта учрашувда қатнашиб бўлди. Томонлар аввалига Ўзбекистон кубогининг 32/1 босқичида тўқнаш келишганди ва унда фарғоналиклар 3:1 ҳисобида ғалабага эришишди.

Кейинчалик, Про-лиганинг илк турида ҳам томонлар ўзаро тўқнаш келишди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга “рози бўлишди”.

Про-лиганинг иккинчи давраси якуний турида ҳам жамоалар Фарғонада куч синашишди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Ифтихор” ёзги трансферлар ойнаси вақтида ўз сафига 6 футболчини ўз сафига қўшиб олди. Улар: Шохрух Холматов, Исмоил Охунжонов, Рустам Аъзамов, Ғиёс Турсунов, Нурулло Мирзажонов, Шохрух Йўлдошев. Шунингдек, жамоада бош мураббий ҳам ўзгарди. Учинчи даврадан бошлаб жамоага Маҳмуджон Маткаримов устозлик қилади.

Бугунги учрашувни Жасур Мухторов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Унга қанотларда Жалолиддин Ҳусниддинов, Жамолиддин Нажмиддиновлар ёрдам беришади. Назоратчи ҳакам сифатида Темур Абдуллаев ишлайди. Учрашув комиссари – Шерзод Ражабов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика