Latest news

17:17Ўзбекистон терма жамоасининг Хитой билан учрашув учун таркиби эълон қилинди  0 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  0 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  4 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  1 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  5 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  12 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3

Превью. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" News

Превью. "Нефтчи" - "Қўқон-1912"

Бугун водий дербисида "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
30 октябрь 2015. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
 
“Нефтчи” ва “Қўқон-1912” олий лигада 19 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. “Нефтчи” 17та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни умуман мағлуб эта олмаган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Нефтчи” томонида - 62:22. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 53 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 2 очкони қўлга киритган.

“Нефтчи”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:1га тенг. Қўқонликлар ҳисобида ғалаба йўқлигини айтиб ўтдик.

Биринчи даврада Қўқондаги учрашувда “Нефтчи” зафар қучган. Дастлаб майдон эгалари вакили Нодир Қўзибоев ҳисобни очганди. Биринчи бўлимда Шукурали Пўлатов томонидан урилган гол ҳисобни тенглашишига хизмат қилган. Акмал Холматовнинг киритган тўпи “Нефтчи”га иродали ғалабани келтирганди – 2:1.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
08.09.2003 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  6:2
29.06.2002 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  6:3
29.10.2000 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  4:0
06.04.1999 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  5:1
04.04.1998 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  4:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг барчасида ғалабага эришган! Фарғонада ўтган охирги икки учрашувда “Нефтчи” рақиб дарвозасига 6тадан гол урган.  

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика