Latest news

10:20"Реал" етакчиси финалда ўйнаши мумкин  0 09:52"Мураббийлар қотили" - Маттейс де Лигт  2 09:24Алонсо "Реал Мадрид"нинг Испания Суперкубоги финалига чиққанига муносабат билдирди  4 08:55Хебайнинг янги жамоаси деярли аниқ  11 08:28Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  13 08:00Шота Арвеладзенинг жияни Суперлига жамоасига кўрикдан ўтмоқда  4 07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  5 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  35 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  10 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  7 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  15 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  4 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0

Превью. "Нефтчи" - "Пахтакор" News

Превью. "Нефтчи" - "Пахтакор"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 2014 йилги мавсумнинг илк уй учрашувини Тошкентнинг "Пахтакор" клубига қарши ўтказади.
«НЕФТЧИ» – «ПАХТАКОР»
23 март. Фарғона. “Қиргули” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: М.Исмоилов, Р.Серазитдинов, Р.Шояҳметов, В.Агишев.
Назоратчи: И.Нехочин.

Бу икки буюк клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 44 бор кесишган. Кичик устунлик “Пахтакор” томонида. 20та ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келган бўлса, 17та учрашувда “Нефтчи” ғолиб бўлган. 7та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Пахтакор” фойдасига. Тошкент клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 73та гол киритиб ўз дарвозасидан 59 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 67 очкони, “Нефтчи” эса 58 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Нефтчи” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “шерлар”нинг энг йирик ҳисобидаги ғалабаси. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинлардаги “Пахтакор” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 4:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил иккала учрашувда ҳам “шерлар” зафар қучишган. Тошкентдаги баҳс тақдирини Даврон Ҳошимовнинг узоқ масофадан урган голи ҳал қилганди – 1:0. Фарғонада ташкил этилган учрашувда Игорь Сергеев, Ойбек Қиличев ва Дилшод Шарофетдинов майдон эгаларини ранжитишган – 0:3.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
29.10.2013 «Нефтчи» - «Пахтакор» 0:3
11.06.2012 «Нефтчи» - «Пахтакор» 3:1
22.10.2011 «Нефтчи» - «Пахтакор» 4:1
06.05.2010 «Нефтчи» - «Пахтакор» 3:3
09.09.2009 «Нефтчи» - «Пахтакор» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 13тасида муваффақият қозонган. 5та баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Пахтакор” Фарғонадан тўрт марта уч очко билан қайта олган холос.

Тахмин: Мурод Исмоилов ўз собиқ жамоасига қарши ўйнайди. Бу учрашувда дуранг қайд этилса керак.

Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика