Latest news

12:57ОКМК футболчиси Австралия клубига ўтди  0 12:30"Насаф" Бозоров ва Голбан билан хайрлашди  5 12:24Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  27 12:102026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар  3 11:44"Нефтчи" Туркияга йўл олмоқда. Таркибда кимлар бор?  7 11:26Мозийга қайтиб... Бир сурат тарихи  0 10:52Энцо Мареска товон пулининг бир қисмидан воз кечди  1 10:23ESPN АПЛнинг ўтган йилдаги энг яхши ўнта ёзги трансферлари рўйхатини эълон қилди  0 09:54"Ал Ҳилол" хусусий клубга айланмоқда  2 09:25Романо "Челси" бош мураббийи лавозимига асосий номзодни эълон қилди  1 08:57"Бухоро" икки нафар тажрибали футболчилар билан шартнома имзолаши мумкин  6 08:28Сергеев учун яна бир даъвогар пайдо бўлди  8 08:00"Динамо" легионери "Бунёдкор" ёки "Андижон"га ўтиши мумкин  1 07:30Хато тан олинди: "Арсенал" дарвозасига пенальти белгиланиши керак бўлган  4 02:58АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади  15

Превью. "Нефтчи" - "Олмалиқ" News

Превью. "Нефтчи" - "Олмалиқ"

Олий лиганинг 8-турида "Нефтчи" ўз уйида "Олмалиқ"ни қабул қилади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
16 май. Фарғона. "Нефтчи СК" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).

“Нефтчи” ва “Олмалиқ” олий лигада 12 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 7тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган. 2та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Олмалиқ” ҳисобида 3та ғалаба мавжуд.

“Нефтчи” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 24та тўп киритган, Тошкент вилояти клуби эса “Нефтчи” дарвозасига 11та гол урган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 11 очко ишлаб олган бўлса, “Нефтчи” 23 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:0 ни ташкил қилади. “Олмалиқ”нинг йирик ғалабаси эса 3:1.
 
Ўтган йил ҳар иккала жамоа ўз майдонидаги баҳсда ғолиб чиққан. Олмалиқдаги учрашувда мезбонлар Евгений Гоголь ва Санжар Шоаҳмедов (2та) томонидан урилган голлар эвазига ғалаба қозонишган. Ҳозирда “Олмалиқ”да ўйнаётган Шезод Ҳакимов ягона жавоб тўпини киритганди – 3:1. Фарғонада ташкил этилган учрашувда “Нефтчи” йирик ғалабага эришган. Ғулом Ўрунов, Носир Отақўзиев, Мирзакамол Камолов ва Сардор Мирзаевнинг голларига “Олмалиқ” умуман жавоб бера олмаган – 4:0.

Фарғонада ўтган барча учрашувлар:
14.09.2013 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 4:0
21.11.2012 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 4:2
05.11.2011 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 4:1
20.03.2010 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 3:0
10.10.2009 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 2:1
28.08.2008 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Фарғонада бу жамоалар ўртасидаги барча ўйинларда “Нефтчи” ғалаба қозонган. “Олмалиқ” бугунга қадар Фарғонада бир очко ҳам ололмаган. Охирги уч йилда “Нефтчи” ўз майида Игорь Шквирин шогирдлари дарвозасига 4тадан гол урган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика