Latest news

12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  0 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  0 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  0 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  3 11:32Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоага илк маротаба чақирилганимдан хурсандман"  1 11:16"Тоттенхэм" Мэддисон ўрнига бошқа футболчи топди  1 10:51Бруно Фернандеш "Ал-Иттиҳод" билан яширин учрашув ўтказди. Футболчи йиллик истагини маълум қилган  4 10:20"Барселона" ёзда сотиб олган футболчини Туркия клубига ижарага бермоқчи  1 09:48Флик "Барселона"нинг "Леванте"га қарши ўйинига муносабат билдирди  10 09:18"Ал Иттиҳод" 18 ёшли футболчига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  1 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  1 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  17 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  5 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Навбаҳор" News

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Навбаҳор"

Қўқондаги стадионда "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўртасидаги водий дербиси бўлиб ўтади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Навбаҳор» (Наманган)
15 август. Қўқон. “Марказий” стадион. 17:15
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Р.Самандаров, О.Жумаев, А.Жўрахонов.
Назоратчи: С.Эрматов.

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” олий лигада 45 бор куч синашишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 22та ўйинда фарғоналиклар рақибни мағлуб этишган, 12 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Яна 11та ўйинда “Навбаҳор” зафар қучган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 71 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Лочинлар” эса 47 бор гол киритишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 78 очкони қўлга киритган бўлса, “Навбаҳор” ҳисобида 45 очко мавжуд. “Навбаҳор”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 бўлиб турибди. “Нефтчи”нинг йирик ғалабаси эса – 4:1.

Биринчи даврада Косонсойда ташкил этилган ўйинда иккала жамоа биттадан гол уришган. Шукур Пўлатов 76-дақиқада ҳисобни очган бўлса, баҳс якунига 4 дақиқа қолганида Жаҳонгир Жиямуродов мувозанатни тиклаганди – 1:1.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:

29.06.2013 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 2:0
27.08.2012 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 3:0
30.07.2011 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 1:1
14.08.2010 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 4:3
23.08.2009 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт
: “Нефтчи” уйида ташкил этилган учрашувларнинг 17тасида мезбонлар уч очкони қўлга киритишган. 3 марта ғолиб аниқланмаган. Фақат 2 бор “Навбаҳор” рақиб майдонидан муваффақият билан ортига қайтган. Фарғонада бўлиб ўтган охирги 9та ўйинда “лочинлар” ғалаба қозона олишмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика