Latest news

01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  0 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  1 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  164 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15

Превью. "Нефтчи" - "Локомотив". Илҳом Мўминжонов учун сўнгги имкониятми? News

Превью. "Нефтчи" - "Локомотив". Илҳом Мўминжонов учун сўнгги имкониятми?

Бугундан Суперлиганинг 7-тур учрашувларига старт берилади.

Бугундан Суперлиганинг 7-тур учрашувларига старт берилади.  "Нефтчи" Яйпанда "Локомотив"ни қабул қилади. Тўғри ташқаридан олиб қаралганда бу дерби эмас. Лекин мазкур учрашувнинг аҳамияти фарғоналиклар учун катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш жоиз. Батафсил қуйида сўз боради. 


Neftchi

Superliga. Round 7

05/05/2022, 18:30

1
:
0
Finished

Lokomotiv

Mpako Etame Jerom - 58'

45'
90'
46'  Sunnatilla Abdullajonov (Muhsin Ubaydullaev)
76'  Shakhzod Ubaydullayev (Marko Saric)
76'  Ulugbek Khoshimov (Oybek Kilichev)
84'  Abbos Gulomov (Fahriddin Muhammadov)
44'  Sanjar Qodirqulov
46'  Ali Abdurakhmonov (Mpako Etame Jerom)
58'  Mpako Etame Jerom
58'  Diyor Turapov
62'  Javokhir Alijonov (Muhammadanas Hasanov)
62'  Gulyamkhkhaydar Gulyamov (Islom Rashidkhanov)


"Жарлик"дан чиқа олмаётган "Нефтчи"

Янги мавсумга кўтаринки руҳда тайёргарлик кўрган, таркибни кучайтиришга эришган "Нефтчи"нинг Суперлигадаги натижалари кутилганидек эмас. Боз устига жамоа Ўзбекистон кубогини гуруҳ босқичидаёқ якунлашга тўғри келди. Жорий йил ҳисобидан эса Суперлигада 1 маротаба уч очко ишлади, холос. Кубокда сафарда "Динамо"нинг мағлуб этилиши амалда ҳеч нарсани ҳал қилгани йўқ. 

1-тур. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" 1:0

2-тур. "Пахтакор" - "Нефтчи" 1:0

3-тур. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" 1:2

4-тур. "Қизилқум" - "Нефтчи" 3:0

5-тур. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:3

6-тур. "Динамо" - "Нефтчи" 1:1

Барчаси маълум. Мавсум бошида жамоа олдига ОЧЛга йўлланма олиш вазифаси қўйилганди. Лекин ҳозирча жамоа жон сақлаш йўлида. "Локомотив"да ҳам вазият жуда яхши, деб бўлмайди. Лекин улар рақибидан фарқли равишда кубокда кейинги босқичга йўлланма олишди. Асосий муаммо барқарорликнинг етишмаётганида. Жамоада муҳими ўйин сифати бор. 


Ўзаро ўйинлар 

Шу кунгача жамоалар Суперлига доирасида ўзаро 28 маротаба учрашишган. Устунлик "Локомотив" томонида 15та ғалаба, "Нефтчи"да 'cf 7та. 6та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Икки жамоада ҳам энг йирик ғалаба бир хил 4:0. 


Трансфермаркет порталига кўра "Нефтчи"нинг таркиби 5,81 миллион евро, "Локомотив"ники эса 4,59 миллион евро баҳоланган



12 йил аввалги натижа такрорланадими?

"Нефтчи" сўнгги бор "Локомотив"ни Суперлигада 2010 йилги мавсумда мағлубиятга учратишни уддасидан чиққан экан. Кейинги 14та учрашувнинг 6тасида муроса танланган бўлса, 8тасида "темирйўлчилар"нинг қўли баланд келган. Бугун тарих такрорланиши ёки ўйиндан сўнг кўп нарсалар ўзгариб кетиши мумкин. 



Мутахассис фикри

Собиқ футболчи Жаҳонгир Жиямуродов 7-тур ўйинларига тахмин ва фикрларини билдирар экан, бевосита бугунги ўйинга ҳам тўхталиб ўтди. 

- Дарҳақиқат Яйпанда қизиқарли ўйин бўлади. Бу ўйинда яққол фаворит йўқ. "Нефтчи" ўзига керакли очколарни бой бермоқда. Шу боис бор кучини ташлайди, очко зарур. "Локомотив" аввалгидек совринли ўринларга курашадиган жамоа эмас. Илҳом Мўминжонов қўл остида яхши таркиб бор. Тахминимча "Нефтчи" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониши мумкин.



Сўнгги тўқнашув


Суперлига/21-тур
11 август, шанба

20:00. "Локомотив" — "Нефтчи" 1:1  
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Артём Калинин, Шавкат Файзиев, Рустам Лутфуллин.
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Баҳодир Мирзаев.

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 4, - 1:0 (Сардор Мирзаев). Бобурбек Юлдашев 90, - 1:1.

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 10. Марат Бикмаев (19. Ҳусниддин Ғофуров, 74), 11. Тимурхўжа Абдуҳолиқов (27. Сардор Рашидов, 69), 15. Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 21. Николай Погребняк, 22. Санжар Шоаҳмедов, 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов, 88. Игорь Йелич.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 14. Азизбек Амонов, 23. Идрис Бикмайкин, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 74. Алишер Шоғуломов, 80. Фарруҳ Ибрагимов, 86. Бобур Эргашев.

"Нефтчи": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Шукурали Пўлатов, 5. Жалил Кимсанов, 14. Аброрбек Исмоилов, 34. Игорь Таран (20. Ҳусниддин Ғофуров, 46), 40. Бобурбек Юлдашев, 44. Достонбек Тошматов (71. Ҳуршидбек Асқаралиев, 87), 45. Авазхон Маматхўжаев, 64. Миржамол Неъматов, 90. Исломбек Каримов, 91. Шерзод Ҳакимов (23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 46).
Захира: 21. Фарруҳ Турдалиев, 10. Анвар Бердиев, 15. Дилёрбек Ирматов, 19. Авазбек Ўлмасалиев, 26. Илҳомжон Ибрагимов, 65. Шодиёр Ҳожиматов.


Шу каби қизиқарли фактлар, маълумотларни билиш учун қуйидаги ҳаволага ўтишингиз мумкин >>>>>>>> ФАКТЛАР

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика