Latest news

17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  1 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  0 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  1 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  7 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  5 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  11 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2

Превью. "Нефтчи" - "Локомотив" News

Превью. "Нефтчи" - "Локомотив"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Локомотив» (Тошкент)
8 август 2015. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

“Нефтчи” ва “Локомотив” олий лигада 21 бора тўқнаш келишган. Натижалар тошкентликларнинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” 11 марта ғалаба қозонган, “Нефтчи” ҳисобида 7та муваффақият мавжуд. 3та баҳсда дуранг қайд этилган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 30та гол киритган, “темирйўлчилар” эса 33 бора фарғоналиклар дарвозасини ишғол этишган. Фарғона жамоаси ўзаро ўйинларда 24, “Локо” эса 36 очкога эга чиққан. Фарғоналикларнинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Локомотив”да бу кўрсаткич 4:1га тенг.

Биринчи даврада Тошкентдаги баҳсда Дамир Кояшевич гол уриб “Локомотив”ни олдинга олиб чиққанди. Иккинчи бўлимда Рўзимбой Аҳмедов белгиланган пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирганди – 1:1.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
14.06.2014 «Нефтчи» - «Локомотив» 0:1
30.03.2013 «Нефтчи» - «Локомотив» 1:3
19.10.2012 «Нефтчи» - «Локомотив» 1:1
31.10.2010 «Нефтчи» - «Локомотив» 2:1
05.11.2009 «Нефтчи» - «Локомотив» 2:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида ўтган 10та ўйиннинг 5тасида зафар қучган. “Локомотив” тўрт марта Фарғонадан уч очко билан қайтган. Водийда бу жамоалар бир марта дуранг қайд этишган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика