Latest news

17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  1 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5

Превью. "Нефтчи" - "Динамо" News

Превью. "Нефтчи" - "Динамо"

Олий лиганинг 8-тури "Нефтчи" - "Динамо" ўртасидаги ўйин билан бошланади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд)
9 май 2015. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Т. Гайнулин (Тошкент),  И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

Бу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 42 марта куч синашишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 42 баҳснинг 29 тасида ғалаба қозонишган. 10 учрашувда “Динамо”нинг қўли баланд келган. Учта ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам табиийки “Нефтчи” фойдасига 80-35. Ўзаро ўинларда “Нефтчи”  90 очони қўлга киритган бўлса, “Динамо” 33 очкога эга бўлган.

“Нефтчи”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 8:0. “Динамо”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса - 3:1 ни ташкил этади.

2014 йил Фарғонадаги баҳсда Рўзим Аҳмедов гол урган. Ўша гол учрашувда ягона бўлиб қолган – 1:0. Самарқандда эса томошабинлар умуман гол кўришмаганди – 0:0.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
31.05.2014  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
02.03.2013  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
26.03.2012  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
14.05.2011  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
26.08.2010  «Нефтчи» - «Динамо» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган охирги 12та ўйинда фақат ғалаба қозонган. Самарқандликлар сўнгги бор Фарғонадан 2000 йилда уч очко билан қайтишган. Бундан ташқари “Динамо” охирги уч мавсумда Фарғонада гол ура олмаган.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика