Latest news

16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   0 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  2 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0 14:10"Андижон" меҳмонда "Машъал"дан енгилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас"  0 13:28Эрон клублари ОКМК етакчисига қизиқмоқда  2 13:00Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"  0 12:46"Қўқон-1912" "Сурхон" устидан ишончли ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:22Ришарлисон Роналдонинг юзи туширилган суратни жойлаштирди — энди у "Олтин тўп"ни мақсад қилган  1 11:54Диогу Жотанинг беваси ва ота-онаси "Вулверхэмптон" ўйинида бўлди. Мухлислар марҳум футболчини ёд олди  5 11:30Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт"  2 10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0

Превью. “Нефтчи” – “Бунёдкор” News

Превью. “Нефтчи” – “Бунёдкор”

Олий лиганинг 6-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади.

Қуйида мазкур рақибларнинг ўзаро баҳсларга доир статистик маълумотларини тақдим этамиз.

“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 20 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” Фарғона клубини 12 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 4 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида – 29:11. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 40, “Нефтчи” 17 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси – 2:0
Ўтган йили Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги рақобатда Андрей Фёдоров шогирдлари мазкур рақибни 2:1 натижасига кўра таслим қилган. Майдон эгалари сафидан Мансур Саидов ва Отабек Исроилов гол урган бўлса, Элдор Шомуродов бу тўпларга жавоб қайтарган.



Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув:
03.08.2015 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 2:1
20.09.2015 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 2:0
25.10.2014 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 0:0
31.05.2013 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 0:1
21.06.2012 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 1:2
01.04.2011 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бу рақибни уч марта (2008, 2015 ва 2016 йил) мағлуб этган. Икки марта Фарғонадаги баҳсда дуранг қайд этилган. Қолган 5та ўйинда “қалдирғочлар” сафарда ғалабага эришган. Охирги 3 учрашувда “Бунёдкор” сафарда ғалаба қозона олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона ҳамда Тошкент жамоалари ўртасидаги учрашув 16 апрель куни соат 17:00да старт олади. Ўйинга Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадиони мезбонлик қилади.

Ёшлар лигаси доирасидаги “Нефтчи” – ” Бунёдкор” беллашуви эса 15 апрель куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 16:00да бошланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика