Latest news

22:43"Металлург" қайтди! Бу қандай эълон қилинди?  0 22:29"Актобе" Халкни ҳам жамоага олиб келиши учун қанча маош тўлаши керак эди?  0 21:59Эрон. "Истиқлол" дуранг ўйнади, Ашурматов тўлиқ ўйин ўтказди  0 21:29Назорат ўйини. ОКМК Дубайда Жанубий Корея чемпионини мағлуб этди  4 20:58Арне Слот Жеррарднинг танқиди ҳақида гапирди  1 20:32Альваро Арбелоа: "Мен шу йўл орқали футболчиларнинг садоқатини кўрмоқчиман"  4 19:52"Рома" Зиркзее учун курашни давом эттирмоқда  0 19:11"Челси" Энцо Фернандес учун нарх белгилади  3 18:44Илҳом Мўминжонов: "Металлург" 26 январдан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди"  15 18:22Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячини жалб қилди  3 18:05Трент "Реал"дан кетишни истамоқда  7 17:42Эрон чемпионати. "Персеполис" Ўрунов ва Сергеевнинг голлари эвазига "Сепахон"ни мағлубиятга учратди  9 17:12Ван Дейк "Ливерпуль" сафида 350-учрашувини ўтказди  2 16:44Роналду 2027 йилда "Ал Насср"ни тарк этиб, фаолиятини якунлаши мумкин  15 16:07Расман: "Металлург" қайта тикланди  30

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Бунёдкор" News

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Бунёдкор"

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор" клуби сафарда "Нефтчи" билан куч синашади.
«Нефтчи» – «Бунёдкор»
25 октябрь 2014. Қиргули. “Нефтчи СК” стадиони. 15:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Ҳ.Шодмонов, Р.Шояхметов, А.Мўминов.
Назоратчи: Г.Имомов.
 
“Нефтчи” ва “Бунёдкор” олий лигада 15 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” бу рақибни 11 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 1 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 3та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида - 26:6. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 36, “Нефтчи” 6 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг ягона ва шу билан бирга энг йирик ғалабаси 2:1.

Дастлабки даврада Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда дуранг қайд этилган. 82-дақиқада Темур Аюповнинг урган голига меҳмонлар ҳужумчиси Мурод Бобожонов 90-дақиқада жавоб берганди – 1:1.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
31.05.2013 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:1
21.06.2012 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 1:2
01.04.2011 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:0
18.09.2010 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:3
23.03.2009 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бу рақиб билан баҳсда фақат бир марта ғолиб чиққан (2008 йил). Бир марта Фарғонадаги баҳсда дуранг қайд этилган (2011 йил). Қолган 5та ўйинда “қалдирғочлар” сафарда ғалаба қозонишган. Фарғоналиклар ўз майдонларида “Бунёдкор”ни 5 йилдан буён юта олишмаяпти.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика