Latest news

10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  1 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  3 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  2 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  10 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  3 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  8 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  6 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1

Превью. "Навбаҳор" - "Қизилқум" News

Превью. "Навбаҳор" - "Қизилқум"

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 27 бор кесишган.
«НАВБАҲОР» – «ҚИЗИЛҚУМ»
18 октябрь. Косонсой. “Косонсой” стадиони. 15:30
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Х.Шодмонов, Р.Шояҳметов, Р.Толибжонов.
Назоратчи: С.Эрматов.
Комиссар: Н.Лутфулин.

Устунлик “Навбаҳор” томонида. 9та ўйинда наманганликларнинг қўли баланд келган бўлса, 7та учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган. 11та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Навбаҳор” фойдасига. “Лочинлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 35та гол киритиб ўз дарвозаларидан 27 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Навбаҳор” 38 очкони, “Қизилқум” эса 32 очкони қўлга киритган. 

“Навбаҳор” олий лигада “Қизилқум” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги ушбу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

Зарафшонда бўлиб ўтган дастлабки даврадаги баҳсда Рўзим Аҳмедовнинг биринчи бўлимда киритган тўпи “Навбаҳор”га ғалаба келтирганди – 0:1.

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
17.03.2012 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 0:0
24.09.2011 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 3:0
11.09.2010 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 1:1
13.10.2009 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 1:1
13.11.2008 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги водийдаги ўйинларда 6 марта дуранг қайд этилган. 5 марта “Навбаҳор”, 2 марта “Қизилқум” ғалаба қозонган. Зарафшон клуби сўнгги бора “Навбаҳор” майдонидан 2007 йилда ғалаба билан қайтган. Шундан сўнг “лочинлар” майдонида бўлиб ўтган 5та ўйинда “Қизилқум” клуби уч очкога эриша олмаган. Охирги икки йилда “Қизилқум” сафарда бу жамоага гол ҳам ура олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика