Latest news

18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 18:00Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо". Таркиблар маълум  1 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  5 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  1 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  5 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  12 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   3 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  1 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  4

Превью. "Навбаҳор" - "Пахтакор" News

Превью. "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Олий лиганинг 22-турида "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

«Навбаҳор» (Наманган) - «Пахтакор» (Тошкент)
20 сентябрь 2015. Наманган. "Марказий" стадиони. 16:30
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), А. Снетков (Тошкент вил.), В. Лушин (Гулистон), А. Рахимов (Андижон)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лигада 47 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 30та ўйинда “шерлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 11та учрашувда “лочинлар” ғолиб бўлишган. Олти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига. “Шерлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 81та гол уриб ўз дарвозаларидан 36 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 96 очкони, “Навбаҳор” эса 39 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Навбаҳор” устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги тошкентликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги “шерлар” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Тошкентда ўтган ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилганди. Баҳс тугашига 7 дақиқа қолганида Станислав Андреев томонидан киритилган тўп “шерлар”га ғалаба келтирганди – 1:0.

Наманганда ўтган сўнгги беш учрашув:
02.10.2014 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1
08.11.2013 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 2:2
18.08.2012 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1
14.10.2011 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 2:0
04.04.2010 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз уйида 10 марта бу рақибни мағлуб этган. “Шерлар” Намангандан 9 бор ғолиб бўлиб қайтган. Қолган 4та учрашувда дуранг қайд этилган. Охирги уч йилда “Навбаҳор” ўз уйида “Пахтакор”ни мағлуб эта олмаган.  

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика