Latest news

19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  0 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  2 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  5 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  20 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  31 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  23 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1

Превью. "Навбаҳор" - "Насаф" News

Превью. "Навбаҳор" - "Насаф"

Ушбу мавсумда ҳали мағлуб бўлмаган "Насаф" Косонсойда "Навбаҳор" меҳмони бўлади.
«НАВБАҲОР» – «НАСАФ»
6 апрель. Косонсой. “Косонсой” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидқосимов, А.Мўминов.
Назоратчи: Р.Айтеков.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 34 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 18та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб бўлган. Етти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 56та гол киритиб ўз дарвозаларидан 54 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Аждарлар” 61 очкони, “Навбаҳор” эса 34 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Насаф” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Насаф”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил Косонсойда бўлиб ўтган ўйинда “Насаф” Шоҳруҳ Гадоев ҳамда Илҳом Шомуродовнинг голалри эвазига ғолиб бўлган. Рўзимбой Аҳмедов томонидан сўнгги дақиқаларда пенальтидан урилган гол ҳисобни қисқартирган холос – 1:2. “Аждарлар” ўз майдонларида Илҳом Юнусов (2та), Артур Геворкян (2та) ва Зоҳид Абдуллаевнинг голлари эвазига йирик ғалабага эришишган – 5:0.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
30.03.2013  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:2
03.09.2012  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:2
19.05.2011  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:1
02.05.2010  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:1
09.10.2009  «Навбаҳор» - «Насаф» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” олий лигада 17та ўйиндан буён “Насаф”ни мағлуб эта олмай келмоқда. Охирги марта “лочинлар” 2005 йил “Насаф”ни ўз майдонларида таслим қилишганди – 2:1. “Насаф” бу рақибни сафарда тўрт марта (2006, 2009, 2012 ва 2013 йил) мағлуб эта олган. Фақат “Навбаҳор” мезбонлик қилган ўйинларни олсак: “лочинлар” сўнгги саккиз йилдан буён ушбу рақибни мағлуб эта олишмаяпти – 4та дуранг, 3та мағлубият. 


Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика