Latest news

19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  13 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  1 19:13Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар эълон қилинди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  5 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  2 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  8 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  4

Превью. “Навбаҳор” – “Бухоро” News

Превью. “Навбаҳор” – “Бухоро”

Суперлига 26-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида “Бухоро” жамоасини қабул қилади.

Мазкур клублар Суперлига (олий лига) ўйинларида 52 марта бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Ушбу 52 та баҳсдан 28тасида "Навбаҳор" ғолиб чиққан бўлса, 16та учрашувда бухороликлар ғалаба қозонишган. 8та ўйинда эса томонлар дурангга имзо чекишган.

"Навбаҳор" шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 97та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 60 марта тўп олиб чиққан. Мазкур жамоаларнинг ўзаро баҳсларида наманганликлар 92 очкони, “Бухоро” эса 56 очкони қўлга киритган.

Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2001 йили кузатилган. Ўша йили Наманганда ўтказилган ўйинда “лочинлар” 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бухороликлар эса 2009 йилги мавсумда "лочинлар"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган.

Жорий мавсумда ўтказилган ҳар 2 баҳсда ҳам “лочинлар” зафар қучишган.

Биринчи даврада Бухорода ўтказилган ўйинда Мирзоҳид Ғофуровнинг ягона голи "Навбаҳор"га 1:0 ҳисобидаги ғалабани туҳфа этган бўлса, 2-даврада Наманганда ўтказилган учрашувда Жаҳонгир Меҳмонов ва Дарко Никачнинг голлари эвазига “Навбаҳор” 2:0 ҳисобида зафар қучган.  

“Бухоро” Наманганда ўтказилган сўнгги 5 учрашувнинг 1 тасида ғалаба қозониб, 4та ўйинда мағлубиятга учраган.

Наманганда бўлиб  ўтган сўнгги беш учрашув:
2014 йил  -  “Навбаҳор” -  “Бухоро” -   4:1
2015 йил  -  “Навбаҳор “ -  “Бухоро” -  3:1
201 6 йил -  “Навбаҳор “ -  “Бухоро “ –1:2
2017 йил  -  “Навбаҳор “ -  “Бухоро “ –1:0
2018 йил -  “Навбаҳор” -   “Бухоро” -   2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Наманганда бўлиб ўтган 26та баҳснинг 19тасида мезбонлар, 4тасида меҳмонлар зафар қучишган. Учта учрашувда эса томонлар дурангга имзо чекишган.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика