Latest news

14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  0 14:22Ғалабасиз мавсум  6 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  11 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  5 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Превью. "Насаф" - "Шўртан" News

Превью. "Насаф" - "Шўртан"

Олий лиганинг 21-турида Қашқадарё дербиси доирасида "Насаф" ва "Шўртан" тўқнаш келишади.

«Насаф» (Қарши) – «Шўртан» (Ғузор)
12 сентябрь 2015. Қарши. "Марказий" стадион. 19:30
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

“Насаф” ва “Шўртан” олий лигада 19 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 13тасида қаршиликлар ғолиб бўлишган. Битта ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Шўртан” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Насаф” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Шўртан” дарвозасига 42та тўп киритган, ғузорликлар эса “Насаф” дарвозасига 21та гол уришган. “Аждарлар”  ўзаро ўйинларда 40 очко ишлаб олишган бўлишса, “Шўтан” 16 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг олий лигада бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:0 ни ташкил қилади. “Шўртан”нинг йирик ғалабаси эса 3:2 бўлиб турибди.
 
Дастлабки даврада Ғузорда ташкил этилган ўйинда ҒуломҲайдар Ғуломов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Фарруҳ Сайфиев ва Илҳом Шомуродовнинг ўйин сўнггида урган голлари “аждарлар”га иродали ғалаба келтирганди – 1:2.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
14.04.2013 «Насаф» - «Шўртан» 3:0
14.09.2012 «Насаф» - «Шўртан» 2:1
15.06.2011 «Насаф» - «Шўртан» 5:0
13.03.2010 «Насаф» - «Шўртан» 0:0
01.03.2009 «Насаф» - «Шўртан» 4:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” Қаршида бўлиб ўтган ўйинларда 8 марта муваффақиятга эришган. Фақат бир бор дуранг қайд этилган. “Шўртан” Қаршидан умуман ғалаба билан қайтмаган. Охирги уч ўйинда “аждарлар” ўз майдонларида 3 бор зафар қучишган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика