Latest news

12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  3 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  1 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  13 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  9 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  13 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1

ПРЕВЬЮ. "Насаф" - "Қўқон-1912" News

ПРЕВЬЮ. "Насаф" - "Қўқон-1912"

Олий лиганинг 3-турида Қаршининг "Насаф" клуби ўз майдонида "Қўқон-1912" клубини қабул қилади.
«Насаф» (Қарши) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
2 апрель 2015 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Насаф” ва “Қўқон-1912” олий лигада жами 10 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Қаршиликлар 6та ўйинда ғолиб бўлишган. “Қўқон-1912” ҳисобида 4та ғалаба бор. Бу жамоалар ҳозирга қадар умуман дуранг ўйнашмаган. Тўплар нисбатида ҳам “Насаф” олдинда - 21:16. Ўзаро ўйинларда “аждарлар” 18 очкони, “Қўқон-1912” эса 12 очкони қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг.

Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги ўйинлар 2003 йилги мавсумда бўлиб ўтган. Ўша йил иккала клуб ўз майдонидаги баҳсларда йирик ғалабага эришган. Қаршидаги учрашувда Зафар Холмуродов хет-трикка эришган. Дилшод Мавлонов бир марта меҳмонлар дарвозасига гол урган – 4:0. Иккинчи даврада Қўқонда бўлиб ўтган ўйинда Шуҳрат Раҳмонқулов дубл қайд этган, Шуҳрат Юсупов битта тўп киритган – 3:0.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
18.06.2003 «Насаф» - «Қўқон-1912» 4:0
24.08.2002 «Насаф» - «Қўқон-1912» 4:1
19.04.2000 «Насаф» - «Қўқон-1912» 3:1
11.09.1999 «Насаф» - «Қўқон-1912» 3:2
02.10.1998 «Насаф» - «Қўқон-1912» 4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Қаршида бўлиб ўтган беш ўйиндан бештасида “Насаф” ғалаба қозонган. “Аждарлар” ўз майдонларида ушбу жамоага ҳар бир учрашувда камида 3тадан гол уришган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика