Latest news

17:16"Реал" футболчисининг жароҳати қайталанди  0 16:49Бундеслиганинг ТВ бўйича 2025/26 йилги мавсум учун пул тақсимоти: ҳар бир клуб қанча олади?  0 16:22Аббос Файзуллаев Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин  13 15:55Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезияда Президент Кубоги финалида ишлайди  0 15:32Саратонни енгган "Атлетик" футболчиси допинг туфайли дисквалификация қилинди  0 15:05ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда  7 14:48Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди  5 14:30"Реал" футболчисини Ла Лига клубига сотади  0 14:06"Марадона билан бир неча маротаба тўқнаш келганман. Даражаси сезилиб турарди". Сречко Катанец билан суҳбатнинг сўнгги ва энг қизиқарли қисми!  5 13:37Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"  7 13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  1 12:46Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда  15 12:25Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"  5 11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  9

Превью: “Насаф” - “Қизилқум” News

Превью: “Насаф” - “Қизилқум”

“Насаф” олий лига 23-тур учрашувини ўз майдонида Навоий шаҳрининг “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 30 сентябрь шанба куни “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.

 ЎзПФЛ 23-тур
“Насаф” (Қарши) – “Қизилқум” (Навоий)
30.09.2017. “Марказий” стадиони. 18:00да
Бош ҳакам:
Шерзод Қосимов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Алишер Усмонов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент),
Захира ҳаками: Дмитрий Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Хушвақт Мухторов (Самарқанд).
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.

Мазкур жамоалар ўртасидаги ҳар-бир баҳсни футбол ишқибозлари катта қизиқиш  билан кузатиб келишган. Бу сафар ҳам улар ана шундай баҳсга гувоҳ бўлишлари аниқ.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари ҳозиргача 35 марта рўбару келишган. Ушбу баҳсларнинг 20 тасида "Насаф"нинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 9 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 66-38.   

Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, жамоа “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.

Рўзиқул Бердиев бошчилигида “аждарлар” ҳали бирон марта, ҳоҳ Қаршида бўлсин, ҳоҳ Навоийда бўлсин,  “Қизилқум” жамоасига мағлуб бўлган эмас.

Қаршида бўлган ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Қаршида жами 16 марта ўзаро баҳслашган. Уларнинг 13тасида "Насаф" ғалаба қозонган, бир учрашувда “Қизилқум” жамоаси кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. Бу учрашув 2008 йили бўлиб ўтган. Қолган 2 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қаршидаги учрашувларда жами дарвозаларга 57 марта гол киритилган. Голлар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида: 43-14.

Бўлажак учрашув жамоаларнинг Қаршидаги 17-учрашуви сифатида тарихга киради.



Қаршидаги сўнгги беш учрашув натижаси
2016 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0
2015 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  3:1
2014 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0
2013 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  7:1
2012 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0

Жамоалар бўлажак учрашувга қандай етиб келишди?

“Насаф” ўтказилган 22 учрашувларнинг 13тасида ғалаба, 2 учрашувда дуранг ва 7 учрашувда мағлубиятга учраган. Рақиблари дарвозасига 39та гол киритиб, ўз дарвозасидан 16та тўп олиб чиққан. 41 очко жамғариб, турнир жадвалининг 2-поғонасида бормоқда.

“Қизилқум” жамоаси 22 учрашувнинг 6тасида ғалаба, 9 учрашувда дуранг ва 7 учрашувда мағлуб бўлган. Навоийлик футболчилар рақиблари дарвозасига 27та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 28та тўп олиб чиқишган. 27 очко тўплаб, турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб туришибди.

“Насаф” ўтган учрашувни сафарда ўтказиб, “Сўғдиёна” жамоасини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

“Қизилқум” жамоаси эса 22-турда “Олмалиқ”ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Жамоалар тўпурарлари ҳақида

“Насаф” жамоасини тўпурарлар рўйхатини 13та гол билан ҳамон Драган Черан бошқариб бормоқда.

“Қизилқум” жамоаси тўпурарлар рўйхатида икки футболчи етакчилик қилмоқда. Булар Илҳом Юнусов ва Отабек Зокировлардир. Улар ҳозиргача ўз ҳисобларига 6тадан гол ёздириб қўйишган. Илҳом Юнусов 6голнинг 3тасини пенальтидан киритган.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 29 сентябрь жума куни Спутник қўрғонидаги "Насаф" ёшлари қароргоҳи майдонида бўлади. Учрашув соат 15:00да бошланади.

Барча футбол ишқибозларини бўлажак учрашувларга таклиф этиб қоламиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика