Latest news

12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  3 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  1 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  13 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  9 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  13 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1

Превью. "Насаф" - "Қизилқум" News

Превью. "Насаф" - "Қизилқум"

Қаршининг "Насаф" клуби ўз майдонида "Қизилқум" клубини қабул қилади.
«Насаф» (Қарши) – «Қизилқум» (Навоий)
16 апрель 2015. Қарши. “Марказий” стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: В. Агишев (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро)
УзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

“Насаф” ҳамда “Қизилқум” клублари олий лигада шу кунгача 30 бор куч синашишган. “Аждарлар” 18та ўйинда ғалаба қозонишган. 6та учрашувда “Қизилқум”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 6 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Насаф” томонида: 55:32. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 60 очкога эга бўлишган, “Қизилқум” эса 24 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг “Қизилқум” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:1га тенг бўлса, “Қизилқум”нинг қаршиликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:1.

2014 йил 11-турда Навоийдаги баҳсда ҳисобни мезбонлар ҳимоячиси Акмал Рустамов очганди. Орадан кўп ўтмай Игорь Таран ўйиндаги сўнгги голни уриб ҳисобни тенглаштирганди – 1:1. Қаршида мезбонлар Илҳом Шомуродов ва Артур Геворкяннинг голлари эвазига ғалаба қозонишганди – 2:0.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
25.10.2014 «Насаф» - «Қизилқум» 2:0
29.06.2013 «Насаф» - «Қизилқум» 7:1
07.05.2012 «Насаф» - «Қизилқум» 2:0
01.11.2011 «Насаф» - «Қизилқум» 2:1
12.04.2010 «Насаф» - «Қизилқум» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги “Насаф” уйида кечган баҳсларда мезбонлар 12 марта ғалаба қозонишган. Икки ўйинда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” эса сафардан фақат бир марта (2008 йил) бор уч очко билан қайтган. Охирги 6та ўйинда “Насаф” ўз майдонида бу рақибни фақат мағлуб этган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика