Latest news

08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   4 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  12 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  12 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  4 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  16 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  3 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5

Превью. "Насаф" - "Пахтакор" News

Превью. "Насаф" - "Пахтакор"

10-турнинг марказий учрашуви Қаршидаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади.
«НАСАФ» – «ПАХТАКОР»
1 июнь. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00.
Ҳакамлар:
Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, В.Нажафалиев
Назоратчи: В.Валицкий.

“Насаф” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 34 бора тўқнаш келишган. Шулардан 19тасида “шерлар” ғолиб бўлишган, 8та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Насаф” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 48:26 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 65 очкони, “Насаф” эса 29 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Насаф” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Аждарлар”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0 бўлиб турибди.

2013 йил “Пахтакор” майдонидаги баҳс тақдирини Владимир Козакнинг жарима тўпидан урган голи ҳал қилганди – 1:0. Қаршида ҳисобни Мақсуд Каримов очганди. Иккинчи бўлимда бунга ҳозир Малайзияда ўйнаётган Дилшод Шарофетдинов жавоб берганди – 1:1.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

20.09.2013 «Насаф» - «Пахтакор» 1:1
19.10.2012 «Насаф» - «Пахтакор» 0:2
09.11.2011 «Насаф» - «Пахтакор» 1:1
05.06.2010 «Насаф» - «Пахтакор» 1:1
25.10.2009 «Насаф» - «Пахтакор» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Қаршида бу жамоалар ўртасидаги ўйинларнинг 6тасида “Насаф”, 5тасида “Пахтакор” зафар қучган. Қолган олти ўйинда эса дуранг қайд этилган. “Аждарлар” ўз майдонларида охирги марта бу рақибни 2006 йил мағлуб этишган. Ундан кейинги олтита баҳсда тўртта дуранг қайд этилган ва учтасида “шерлар” ғалаба қозонишган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика