Latest news

22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  0 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  0 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  0 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  3 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  8 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0

ПРЕВЬЮ. «НАСАФ» - «НАВБАҲОР» News

ПРЕВЬЮ. «НАСАФ» - «НАВБАҲОР»

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 33 бор кесишган.
«Насаф» (Қарши) – «Навбаҳор» (Наманган)
23 октябрь. Қарши. “Марказий” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Н. Мешков (Самарқанд)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

 Устунлик “Насаф” томонида. 17та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб бўлган. Етти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Навбаҳор” фойдасига. “Лочинлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 54та гол киритиб ўз дарвозаларидан 51 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Аждарлар” 58 очкони, “Навбаҳор” эса 34 очкони қўлга киритган. 

“Навбаҳор” олий лигада “Насаф” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Насаф”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1 бўлиб турибди.

4-турда “Навбаҳор” уйида бўлиб ўтган учрашувда меҳмонлар Шоҳруҳ Гадоев ва Илҳом Шомуродовнинг урган голлари эвазига зафар қучишган. Учрашув сўнггида Рўзим Аҳмедов пенальтидан ҳисобни қисқартирганди – 1:2.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
20.05.2012 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:1
25.08.2011 «Насаф» - «Навбаҳор» 3:2
19.09.2010 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:0
18.04.2009 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:0
25.10.2008 «Насаф» - «Навбаҳор» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” олий лигада 16та ўйиндан буён “Насаф”ни мағлуб эта олмай келмоқда. Охирги марта “лочинлар” 2005 йил “Насаф”ни таслим қилишганди – 2:1. “Насаф” бу рақибни ўз майдонида 13 марта мағлуб эта олган. Қаршида бир марта дуранг кузатилган. “Навбаҳор” 1998 ва 1999 йилларда “Насаф” майдонидан уч очко билан қайтишган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика