Latest news

15:36Назорат ўйини. "Қизилқум" "Спартак-2"ни мағлуб этди  0 15:00Назорат ўйини. "Насаф" Польша клуби билан дуранг ўйнади  2 14:13"Криштиану йиғлагудек ҳолатда эди". Каранка Моуринью ва Роналду ўртасидаги жанжал тафсилотларини ошкор қилди  1 13:54"Динамо" бир ой олдин жамоага қўшилган Мабепа Айесса билан хайрлашилди  2 13:43Бугунги ўйинлар: “Арсенал” — МЮ, “Рома” — “Милан”, “Барса” уйда ва бошқалар  3 13:25Миллий жамоа. Зафармурод Абдираҳматов жароҳат сабаб йиғинни тарк этди  1 13:17Федерико Вальверде: "Дарвозада Куртуа борлиги ишимизни анча енгиллаштиради"  3 12:58"Наполи" бразилиялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  0 12:25Венсан Компани: "Ҳамма Бундеслигани осон дейди, лекин бугун бундай эмаслигини кўрдик"  14 12:02Лиам Росеньор Мудрик ҳақида: "У билан гаплашиб олишим керак, ҳозир у учун қийин давр"  0 11:45Арне Слот "Борнмут"дан учралган мағлубият сабабини айтди  5 10:55Олександр Воробей собиқ жамоаси билан шартнома имзолади  0 10:36САфарда. "Динамо"нинг БААдаги машғулотлари қандай кетмоқда? Вадим Абрамов билан интервью  3 10:12"Сўғдиёна"да 8 йил ўйнаган Митрович Сербияга қайтди  1 09:57Арбелоа: "Винисиус ва Мбаппе — ўйин тақдирини ўзгартириб юборишга қодир икки энг яхши футболчи"  4

Превью: “Насаф” - “Металлург” News

Превью: “Насаф” - “Металлург”

Эртадан олий лига 27-тур учрашувларига старт берилади. “Насаф” бу тур учрашувини Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 4 ноябрь шанба куни “Марказий” стадионда соат 17:00да бошланади

Ушбу жамоалар бу сафар ўзаро 40-учрашувда майдонга тушишади.


ЎзПФЛ 27-тур
“Насаф” (Қарши) - “Металлург” (Бекобод)
04.11.2017. “Марказий” стадион. 17:00да
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло  Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)
Захира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин (Тошкент).

Маълумот ўрнида: Эрматов бу йилги жамоамиз иштирокидаги 6та учрашувни бошқарган. Шулардан биттаси кубок баҳсидир. Эрматов бошқарган учрашувларнинг иккитасида жамоамиз ғалабага эришган, қолган учрашувларда мағлубиятга учраган. Равшан Эрматов мазкур жамоалар ўртасидаги биринчи давра 12-тур учрашувини ҳам бошқарган эди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан


Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда илк марта  1998 йили туқнаш келишган. Ўзаро учрашувларнинг статистикасига эътибор қаратсак, жамоалар миллий чемпионатимизда ўзаро 39 марта туқнаш келишган. Бўлиб ўтган 25 ўйинда “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган. 4 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Қолган 10 учрашувда бекободликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати бўйича “Насаф” футболчилари устунликни ўз қўлларида ушлаб туришибди – 67:31.

Бу жамоаларнинг ўтказилган тўрт учрашувида “аждарлар” йирик ҳисобда зафар қучишган. Энг йирик натижа 2004 йил 15 мартда Қаршида кечган баҳсда қайд этилган. Унда “Насаф” жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз еттита тўп йўллашга муваффақ бўлган.

“Насаф” Бекободда бўлиб ўтган биринчи даврадаги 12-тур учрашувида 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган.



Қаршида ўтган ўзаро учрашувлар тарихидан

Шу пайтгача бу жамоалар Қаршида ўзаро 19 учрашувда майдонга тушишган. Ушбу учрашувларнинг 17тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 1 учрашувда дуранг ва яна 1 учрашувда маъданчилар ғалабага эришган. Демак, Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда “Насаф” яққол устунликка эга. Бўлиб ўтган учрашувларда дарвозаларга 59та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича “Насаф” устунлик қилмоқда – 48:11.

Қуйида Қаршида бўлиб ўтган сўнгги 5та  учрашувнинг натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

30.09.2016.  “Насаф” - “Металлург” 3:0
15.05.2015.  “Насаф” - “Металлург” 0:1
27.04.2014.  “Насаф” - “Металлург” 0:0
04.05.2013.  “Насаф” - “Металлург” 3:1
21.06.2012.  “Насаф” - “Металлург” 1:0

Кўриб турганингиздек, “Металлург” Қаршидан сўнгги бор 2012 йилда ғалаба  билан қайтган. Бу “Металлург”нинг Қаршида қозонган  ягона ғалабасидир.

“Металлург” жамоасининг тўпурарлари ҳақида

Шу пайтгача “Металлург” жамоаси футболчилари рақиблари дарвозасига 38та тўп киритишган. Бу  15та футболчи томонидан амалга оширилган. “Металлург” жамоаси фойдасига 1та автогол ҳам бўлган.

Меҳмонлар тўпурарлар рўйхатини Зоҳид Абдуллаев бошқариб бормоқда, бу футболчи 11та тўп киритган. Абдуллаевни вақтида “Насаф” таркибида ўйнаганидан ҳам хабарингиз бор. Рўйхатнинг 2-ўрнида Аюбхон Нуъмонов бор, у 4та гол киритган.

Учрашувларнинг бошланиш вақтлари

“Металлург” - “Насаф” жамоаларининг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 03 ноябр жума куни соат 15:00да бошланади. Учрашув ҳар доимгидек Спутник қўрғонидаги “Меҳнатчи” стадионида бўлиб ўтади.

Жамоаларнинг асосий таркиблари ўртасидаги учрашув эса, 4 ноябрь шанба куни “Марказий” стадионда соат 17:00да бошланади.

Қизиқарли учрашувларни ўтказиб юборманг!

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика