Latest news

15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  6 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  0 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  11 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  1 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  5

Превью. "Насаф" - "Металлург" News

Превью. "Насаф" - "Металлург"

"Насаф" бугун Қаршида Бекободнинг "Металлург" жамоасини синовдан ўтказади.

«Насаф» (Қарши) – «Металлург» (Бекобод)

15 май. Қарши. "Марказий" стадион. 19:00.

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), В. Лушин (Гулистон), Р. Нугманов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).


“Насаф” ҳамда “Металлург” олий лигада 34 бора тўқнаш келишган. Шулардан 23тасида “аждарлар” ғолиб бўлишган, 4та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Металлург” ҳозирга қадар “Насаф”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Насаф” фойдасига 63:28 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Насаф” 73 очкони, “Металлург” эса 25 очкони қўлга киритган.

“Насаф”нинг “Металлург” устидан қозонган йирик ғалабаси – 7:0га тенг. Бекобод клуби ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса 3:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил  Қаршидаги баҳсда ҳисоб очилмаган – 0:0. Шу тариқа “Насаф” ўз майдонида бу рақибни биринчи бор мағлуб эта олмаганди. Бекободда эса “аждарлар” мезбонлар дарвозасига жавобсиз икки тўп киритишган. Мақсуд Каримов ва Артур Геворкян гол уришганди – 0:2.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

27.04.2014  «Насаф» – «Металлург» 1:0

04.05.2013  «Насаф» – «Металлург» 3:1

21.06.2012  «Насаф» – «Металлург» 1:0

29.05.2011  «Насаф» – «Металлург» 2:0

01.08.2010  «Насаф» – «Металлург» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” Қаршида бу рақиб билан бўлиб ўтган 16та ўйиннинг 15тасида ғолиб бўлган. Битта учрашувда (2014 йил) Қаршида дуранг кузатилган. Охирги 7та ўйинда “Металлург” Қаршида “аждарлар” дарвозасига фақат битта гол урган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика