Latest news

21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  0 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  5 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  2

Превью. "Насаф" - "Динамо" News

Превью. "Насаф" - "Динамо"

Қаршининг "Насаф" клуби янги мавсумни ўз уйида Самарқанднинг "Динамо" клуби билан бошлайди.
«НАСАФ» – «ДИНАМО»
15 март. Қарши. “Марказий” стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Д.Жалимов.
Назоратчи: Б.Галеев.

“Насаф” ҳамда “Динамо” клублари олий лигада шу кунгача 32 бор куч синашишган. Натижалар “аждарлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. 16та ўйинда “Насаф”, 7 ўйинда “Динамо” ғалаба қозонган. 9та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 42 бор рақиб дарвозасига йўл топа олишган. “Динамо” эса 33 бор гол кирита олган. Қарши клуби 57, Самарқанд клуби эса 30 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0. “Динамо”нинг энг йирик ғалабаси эса 4:0.

Ўтган мавсум биринчи даврада Қаршида ташкил этилган учрашувда “аждарлар” 3:2 ҳисобида зафар қучишган. Майдон эгалари сафида Илҳом Шомуродов, Азамат Алланиёзов ва Фаррух Сайфиев тўп киритган, “арслонлар” таркибида Сирожиддин Сайфиев ва Комил Шарофутдинов ўзини кўрсатганди. Жавоб ўйинида ҳам “Насаф” муваффақият қозонган. Мезбонлардан Санъат Шихов, меҳмонлардан Азамат Алланиёзов, Илҳом Шомуродов ва Зоҳид Абдуллаев ўз номларини таблога ёздириб қўйган – 1:3.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
20.06.2013 «Насаф» - «Динамо» 3:2
21.11.2012 «Насаф» - «Динамо» 2:1
30.07.2011 «Насаф» - «Динамо» 0:1
01.06.2010 «Насаф» - «Динамо» 2:1
19.09.2009 «Насаф» - «Динамо» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” ўз уйида 11 марта ғолиб бўлган, 3та учрашув дуранг натижаси билан ўз ниҳоясига етган. Икки марта (2009 ва 2011 йил) “Динамо” Қаршидан уч очко билан кетган. Охирги икки йилда “аждарлар” Қаршида ғалаба қозонишган. 

Тахмин: "Динамо" 2009 ва 2011 йилги натижасини такрорлай олмаса керак. "Аждарлар" ўз майдонларида ғолиб чиқишлари мукин.


Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика