Latest news

15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  0 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  0 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  8 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  11 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  19 08:09Месси Дембелени табриклади  7

Превью. "Насаф" - "Бунёдкор" News

Превью. "Насаф" - "Бунёдкор"

27-турнинг марказий ўйини Қаршида "Насаф" ва "Бунёдкор" ўртасида бўлиб ўтади.

«Насаф» (Қарши) – «Бунёдкор» (Тошкент)
26 октябрь 2015. Қарши. "Марказий" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), О. Жумаев (Навоий), О. Тўйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

“Насаф” ва “Бунёдкор” олий лигада жами 17 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Шу кунга қадар “Бунёдкор” 8та ўйинда ғалаба қозонган. Олти ўйин дуранг билан якунланган. “Насаф” бугунга қадар “Бунёдкор”ни уч марта мағлубиятга учратган. “Бунёдкор” 24та тўп киритган, “Насаф” эса тошкентликлар дарвозасини 9 бора аниқ нишонга олган. “Қалдирғочлар” ўзаро ўйинларда 30 очко ишлаб олишган бўлса, “аждарлар”нинг ушбу кўрсаткичи 15тага тенг.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда “Насаф" устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0 га тенг. “Насаф”нинг йирик ғалабаси эса – 2:0.

Биринчи давра Тошкентда ўтган учрашувда томонлар ҳар қанча ҳаракат қилишса ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олишмаганди – 0:0.
 
Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:  
19.05.2014 «Насаф» - «Бунёдкор» 2:0
03.11.2013 «Насаф» - «Бунёдкор» 1:0
26.08.2012 «Насаф» - «Бунёдкор» 0:0
13.08.2011 «Насаф» - «Бунёдкор» 0:0
02.10.2010 «Насаф» - «Бунёдкор» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Қаршида 8 бор куч синашишган. Шундан 2тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. “Бунёдкор” сафарда бу жамоани икки марта мағлуб эта олган. Қолган 4 учрашувда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. “Бунёдкор” Қаршидаги охирги 4та ўйинда гол ҳам ура олмаган, ғалаба ҳам қозона олмаган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика