Latest news

20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  1 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  14 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  7 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  9 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  2

Превью. “Насаф” – “Андижон” News

Превью. “Насаф” – “Андижон”

18 октябрь куни Cocа-cola Суперлигаси 22-турига старт берилади.

“Аждарлар” 22-турда Андижоннинг “Андижон” жамоасини қабул қилади.

“Насаф” – “Андижон” учрашуви 19 октябрь шанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:30да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 37 бор куч синашишган. Натижалар “аждарларнинг” устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 23 учрашувда “Насаф”, 6 ўйинда эса “Андижон” ғалабага эришган. 8 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 85:46 га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида. Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Андижон” 8:1, “Андижон” – “Насаф” 6:0. "Насаф" сўнгги ўзаро учрашувни шу йилнинг 18 апрель куни Андижонда ўтказган. Бу учрашув 3:1 ҳисобида якунланган.

Қаршидаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Қаршида 18 бор куч синашишган. 16 учрашувда "Насаф" ғалаба қозонган. 1 учрашувда дуранг қайд этилган ва 1 учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 79 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 60:19.

Эътиборингизга, Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

28.04.2016
Насаф – Андижон 3:0

12.03.2015
Насаф – Андижон 3:1

01.10.2014
Насаф – Андижон 3:0

22.04.2012
Насаф – Андижон 4:0

06.03.2011
Насаф – Андижон 2:0

18 октябрь куни 16:00да мазкур жамоаларнинг ёшлари куч синашишади. Беллашув “Меҳнатчи” стадионида бўлиб ўтади.


Nasaf

Humoyun Murtozaev - 9', Humoyun Murtozaev - 64', Ойбек Бозоров - 90'

Superliga. Round 22

19/10/2019, 17:30

0
:
3
Finished

Andijan

45'
90'
9'  Humoyun Murtozaev
9'  Aziz Ganiyev
64'  Humoyun Murtozaev
90'  Ойбек Бозоров

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика