Превью. «Насаф-2» - «УзДонгЖу»
02 nov 2016 13:10
News
Превью. «Насаф-2» - «УзДонгЖу»
Андижоннинг «УзДонгЖу» жамоаси сафарда Қаршининг «Насаф-2» жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу ўйин жамоаларнинг ўзаро тўртиннчи тўқнашуви хисобланади. Биринчи даврада Андижондаги баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобда иродали ғалабага эришган. Жамоаларнинг мусобақа жадвалидаги эгаллаб турган ўринларига этибор қаратсак.
«УзДонгЖу» жамоаси ўтказилган 29 учрашувданр 54 очко жамғариб 4-ўриндан мустаҳкам жой эгаллаб турган булса, мезбонлар«Насаф-2» жамоаси эса 30 ўйиндан 42 очко жамғариб 6-ўринни банд этиб туришибди.
Ушбу ўйинни тошкентлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Жасур Мухторовга қанотларда Зиёвуддин Эркинов ва Ҳасан Набиевлар ёрдам беришади. Учрашув «Насаф» футбол мактаби стадионда соат 15:00 бошланиши режалаштирилган.
Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.
35- тур 2-ноябр(чоршанба)
«Насаф-2» (Қарши)- «УзДонгЖу» (Андижон).«Насаф» ФМ стадиони.
Хакамлар: Ж.Мухторов (Тошкент),3.Эркинов (Тошкент),Х.Набиев (Тошкент).
Назоратчи: О.Рубаков (Тошкент).
«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.
Similar news
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Comments